muslim.uz
Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар (Қорақалпоғистон ва Хоразм)
АҚШда “Ақлли” дўконлар фаолият юритмоқда
АҚШда дунёда биринчи бўлиб ишга тушган “Смарт” дўкон ўз фаолиятини юритмоқда. Харидор харидни амалга оширгач, чиқиш жойидаги турникетга смартфонни тўғрилаб, QR – кодни сканер қилса бас, сотиб олинган нарсалар учун ўлов пластик картадан автомат тарзда Amazon аккаунти орқали ечиб олинади. Харидорларни камера ва датчиклар кузатиб боради. Кузатув нафақат товарни олганда, балки уни қайтариб жойига қўйишини ҳам кузатиб боради, деб хабар беради “Islam today” интернет-нашри.
ЎМИ Матбуот хизмати
Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)
Бугун Қуръон мусобақаси Қорақалпоғистон ва Хоразмда
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бугун, 24 январь куни Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар босқичлари бошланади. Ушбу босқичлар Хоразм вилоятида иккита ҳудудда, яъни 24 январь куни Урганч шаҳридаги “Кўзли ота” жоме масжиди ва 25 январь куни Урганч туманидаги “Шаҳобиддин бобо” жоме масжидида бўлиб ўтади.
Қорақалпоғистон Республикасида эса Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжидида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичига бугун оқ фотиҳа берилади.
Қуръон мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси саралаш босқичини “muslim.uz” сайти ва “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онлайн кузатишингиз мумкин.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўтганларни эслаш мўминлик ҳақидир
18-январь куни Қозоғистон Республикасининг Актўбе вилоятида содир бўлган фожеа ҳалигача кўз ўнгимиздан кетмаяпти. Қанчадан-қанча ватандошимиз, диндошимиз олов ичра бу фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилдилар. Биз бир-бирларимиз билан бир тану бир жонмиз. Бирор бир дўстимизга, биродаримизга, диндошимизга заррача тикон кирса бизга киргандек бўлади. Шунинг учун ҳам бугун бутун Ўзбекистон халқи жуда катта қайғуда, изтиробда турибди. Мана шундай қайғу ва изтиробли кунларда бир-бирларимизнинг ҳолимиздан хабар олиш эса энг гўзал фазилатларидан ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам Андижон вилоятининг барча масжидларида Актўбедаги фожеа қурбонлари эсга олинди, уларнинг ҳақларига Қуръони карим тиловатлари қилиниб, дуолари бағишланди.
Кеча эса Андижон вилояти бош имом-хатиби Нуриддин ҳожи Холиқназаров ва бир гуруҳ имом-хатибларимиз Актўбедаги фожеа қурбонларининг хонадон аҳлларига таъзия изҳор қилиш, уларга ҳамдардлик билдириш мақсадида Қорасув шаҳри ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон, Косонсой туманларидаги хонадонларига бордилар.
Машъум фожеада ҳалок бўлганларнинг ҳақларига Қуръон тиловати ва дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш барчамизнинг инсонийлик бурчимиздир. Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожеа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида Киши сувга ғарқ бўлиб, ўтда куйиб, том остида қолиб, аёл киши тулғоқ чоғида вафот этса, шаҳидлик мақомини топишини айтганлар.
Динимизда ўтганларни эслаш, уларга дуойи хайрлар қилиш мўминлик ҳақларидан ҳисобланади. Қуръони каримда шундай дейилган:
“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10-оят)
Шундай экан, ушбу фожеада вафот этган юртдошларимизнинг ҳақларига дуо қилиб, Яратган Парвардигордан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойларини жаннат боғларидан бир боғ қилишини илтижо қилиб сўраймиз. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларининг мусибатларига шерик эканимизни билдирган ҳолда сабру жамил тилаймиз.
ЎМИ Матбуот хизмати
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.