muslim.uz
Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)
ТАФСИР. Мавзу: Вал-Лайл сураси
Навоийдан биз кутмаган чиқиш: “Умматим дейсизми, Ё Расулаллоҳ”
Аввал, Қуръон мусобақасининг Навоий вилояти босқичига оқ фотиҳа берилгани ва саноат шаҳри ҳисобланган ушбу заминнинг ҳам ўзи хос жиҳатлари мавжуд экани ҳақида айтган эдик. Ушбу вилоят қорилари қайси жиҳатлари билан бизни лол қилар экан, қандай кутилмаган ҳолатлар бўлади, деб интернет орқали онлайн кузатдик.
Шукрки, шундай ҳам бўлди, Навоий вилояти ҳудудий босқич иштирокчиси Нодирбек қорининг “Умматим дейсизми, Ё Расулаллоҳ”, деб номланган нашиди бутун иштирокчиларнинг кўзига ёш олиб келди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда этди.
Сиз ҳам тинглаб, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган муҳаббатингизни сайқаллашингиз учун ушбу нашидни ҳавола қиламиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
"Кўзи ожиз аммо қалб кўзи очиқ қори" дан мусобақа ҳақида фикри
Ақтўбе қурбонлари Саудия Арабистонида эсланди
Ақтўбе вилоятидаги фожиада ҳалок бўлган ўзбекистонликларни жуда кўп давлатларда эсга олинмоқда, бир неча мамлакатлардан ҳамдардлик мактублари келмоқда.
20 январь куни дуолар шаксиз мустажоб бўладиган Саудия Арабистонида ҳам Қозоғистондаги фалокатда қурбон бўлган ўзбекистонликлар руҳи покига бағишлаб хатми Қуръон қилиниб, дуолар қилингани маҳзун кўнгилларга нур бўлиб кирди.
Хабар берилишича, ўзбекистонтонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатадиган Саудия Арабистонида “ал-Ҳидоя” халқаро ширкати масъуллари Ақтўбе вилоятидаги фожиада нобуд бўлган 52 нафар юртдошларимизни ёдга олиниб, эҳсон дастурхонлари ёзилган. Уламолар томонидан хатми Қуръон қилиниб, ўғлонларимиз руҳларига бағишланган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.