muslim.uz
Самарқандда “Ҳаж-2016” мавсуми гуруҳ раҳбарлари йиғилиши
Жорий йилнинг 8 август куни Самарқанд вилояти вакиллиги биносида “Ҳаж-2016” мавсумида Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари зиёратчиларига хизмат кўрсатувчи гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари М.Йўлдошев, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А.Шакиров ва гуруҳ раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирда гуруҳ раҳбарлари томонидан риоя этиладиган қонун-қоидалар, уларнинг бурч ва масъулиятлари, ҳаж ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг гуруҳ раҳбарларига тааллуқли бўлган жиҳатлари атрофлича ёритилди.
Шунингдек, сафарга доир ҳужжат ишларида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва гуруҳдаги зиёратчилар билан ишлаш давомида уларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш қоидалари борасида ҳам гуруҳ раҳбарларига маълумот берилди.
Тадбир якунида мутасаддилар гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.
Йиғилиш 9 август куни ҳам давом этади.
Халқаро алоқалар бўлими
Ғаройиб ойнаванд масжид
Австралиянинг Ньюпорт шаҳрида дунёдаги энг ғаройиб масжидлардан бири қурилиш арафасида. Эътиборли жиҳати, ушбу масжиднинг ичкариси, ташқаридан кўриниб туради яъни масжид ойнаванд кўринишда қурилади.
Масжид архитектори Гленн Мёркатнинг айтишича, У янги масжид борасида фикр билдирганда, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Масжиднинг ўзига хослиги – жоме замонавий ва ноодатий кўринишда бўлади. Ҳозирда барча соҳалар тараққий этиб боряпти. Жумладан, архитектура соҳаси ҳам жуда жадаллаб кетди. Шунинг учун масжидлар ҳам одатий ва анъанавий бир хил кўринишда эмас, балки замонга қараб кўркам ва қулай, янги архитектура лойиҳалари асосида қурилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Қурилиши режалаштирилаётган мазкур масжидга мусулмонлар ибодат қилиш учун, бошқа дин вакиллари эса ноодатий архитектура асосида қурилган жоме гўзаллигидан баҳраманд бўлиш учун ташриф буюришади”.
Эслатиб ўтамиз, мазкур масжид келаси йили қуриб битказилиши режалаштирилган.
Илҳом МАЪРУПОВ
таржимаси
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2016-2017 ўқув йили қабул имтиҳонлари
3-ўрин натижалари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги” муносабати билан навбатдаги футбол турнири ўз якунига етиб қолди. 3-ўрин учун беллашган жамоалар ўртасида шиддатли ва қизиқарли беллашув бўлиб ўтди. Бу учрашувда “Минор” жамоасидан ярим ҳимоячи Қорахоний Санатулло энг чиройли голл муаллифи бўлди.
3-ўрин натижалари:
“Мовароуннаҳр” |
2 - 8 |
“Муҳаммад ал-Беруний” жамоаси |
“Дўстлик” (ТВИ) |
4 - 5 |
“Минор” (ТШИ) |
“Минор” (ТШИ) |
7 - 5 |
“Муҳаммад ал-Беруний” жамоаси |
Юқорида қайд этилган жамоалар орасида 3-ўрин учун беллашув бўлиб ўтди. 3-ўринни “Минор” жамоаси қўлга киритди.
Порталимизни кузатиб боринг олдинда финал ўйини бўлиб ўтади. Ўйин жудаям қизақарли бўлиши кутилмоқда.
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.