muslim.uz
5-тур натижалари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги” муносабати билан навбатдаги футбол турнири давра босқичи якунига етди. 5-тур учрашувларида аввалги тур ўйинларидан фарқли ўлароқ илк дуранглар қайд этилган бўлса, “Мовароуннаҳр” жамоаси ўзининг илк очкосини қўлга киритди.
5-тур натижалари:
“Дўстлик” (ТВИ) |
6 - 6 |
“Ҳазрати Имом” (ЎМИ) |
“Минор” (ТШИ) |
5 - 5 |
“Бухорий авлодлари” (ТИИ) |
“Кўкалдош” |
4 - 9 |
“Мовароуннаҳр” |
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг ярим финал босқичига қуръа ташлаш 2016 йилнинг 1 август (душанба) куни бўлиб ўтади.
Ўрни |
Жамоа номи |
Очко |
Тўплар нисбати |
1 |
“Ҳазрати Имом” (ЎМИ) |
13 |
58-20 |
2 |
“Дўстлик” (ТВИ) |
13 |
41-22 |
3 |
“Минор” (ТШИ) |
7 |
37-24 |
4 |
“Бухорий авлодлари” (ТИИ) |
7 |
26-25 |
5 |
“Мовароуннаҳр” |
3 |
22-47 |
6 |
“Кўкалдош” |
0 |
12-58 |
Порталимизни кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати
Расулуллоҳ (с.а.в) га саловот айтишнинг фойда ва самаралари
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.