muslim.uz
Таровеҳ суҳбатлари. Одилхон Юнусхон ўғли (7-кун)
Таровеҳ суҳбатлари. Одилхон Юнусхон ўғли (6-кун)
Таровеҳ суҳбатлари. Одилхон Юнусхон ўғли (5-кун)
Таҳорат (поклик) китоби
بسم الله الرحمن الرحيم
Поклик намознинг калити
- Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик намознинг калитидир”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Таҳоратсиз ўқилган намоз қабул бўлмас
- Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Таҳоратсиз ўқилган намоз, ўғирлик (нодуруст йўл билан топилган) молидан қилинган садақа қабул қилинмас”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Покликнинг фазилати
- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб, юзини ювганда, унинг юзидан икки кўзи қараши билан қилинган барча гуноҳлар сув билан ёки сувнинг охирги қатраси ила чиқиб кетур. Икки қўлини ювганда, икки қўли ушлаши билан қилинган барча гуноҳлари сув билан ёки сувнинг охирги қатраси ила тўкилур. Натижада у гуноҳлардан покланур”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари қандай бўлган?
(Ҳанафий мазҳабида бурунга уч марта алоҳида янги сув олиб қоқмоқ суннат. Шофеий мазҳабида эса оғизни чайқаш учун олинган сув билан бурунни ҳам қоқмоқ суннат. Қуйида барча аъзоларни уч мартадан ювиш суннат эканига ва айнан буруннинг ўзига уч марта алоҳида янги сув ишлатиш суннатлигига далил бўладиган ҳадиси шариф келтирилган).
- Абу Ҳайя айтадилар: “Мен Али розияллоҳу анҳунинг таҳорат қилаётганини кўрдим. (У зот)Биринчи икки кафтларини ювиб, роса тозаладилар, сўнг уч марта оғизларини чайдилар ва уч мартабурунларига сув олиб бурунларини қоқдилар, уч марта юзларини ювдилар, уч марта икки билакларини ювдилар, бошларига масҳ тортдилар. Сўнг икки оёқларини тўпиқларигача ювдилар. Таҳоратни тугатгач турдилар-да, таҳорат сувларидан қолганини ичдилар ва: “Мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари қандай бўлганини кўрсатиб қўйишни маъқул кўрдим”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Таҳоратнинг бошида “Бисмиллоҳ” ни айтиш
(Ҳанафий мазҳабида таҳоратни бошлашда "Бисмиллоҳ" ни айтиш суннат. Шофеий мазҳабида эса фарз. Қуйида бу амалнинг суннат эканига далил бўладиган ҳадислар келтирилиб, уларни кенг баҳс қилинган).
- Дорақутний марфуъ[1] шаклда ривоят қиладилар: “Кимда ким таҳорат қилаётганда, Аллоҳнинг исми (бисмиллоҳ) ни зикр қилса, жасадининг барча жойи пок бўлур. Кимда ким таҳорат қилиб, Аллоҳни исмини зикр қилмаса, таҳорат қилган жойигина пок бўлур”.
"Шарҳу-л-виқоя"нинг биринчи жилдида бундай дейилади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аъробий (саҳроий) га таҳорат қилишни ўргатганлар ва “бисмиллоҳ” ни айтмаганлар. Агар “бисмиллоҳ”ни айтиш шарт бўлганида, айтган бўлар эдилар. Шунинг учун ҳанафийлар “бисмиллоҳ”ни айтиш суннат дейдилар. "Ҳидоя" китобида “Энг тўғри гап шуки, “Бисмиллоҳ”ни айтиш мустаҳабдир[2]", дейилган.
- “Аллоҳнинг исмини зикр қилмаган одамни таҳорати таҳорат бўлмайди", деган ҳадиснингмаъноси эса Аллоҳнинг номини зикр қилмаган одамнинг таҳорати мукаммал таҳорат бўлмайди,деган маънодадир.
Бу ҳадис “Масжидга қўшни бўлган кишининг фақат масжидда ўқиган намози намоз бўлур”,деган ҳадисга ўхшайди. Яъни масжидга уйи яқин бўлган одам фарз намозини масжидда ўқимаса, намози намоз бўлмайди, деган ҳадисга ўхшаш. Аслида намози дуруст бўлаверади. Лекин савоби жамоат билан ўқилган намоздек бўлмайди, дейилмоқда. Қолаверса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бисмиллоҳ” ни доим ҳам айтавермаганлар. (Яъни баъзида айтиб, баъзида айтмаганлар). Усмон, Али розияллоҳу анҳумолар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари қандай бўлганини ривоят қилишган. Лекин иккалаларидан ҳам У зотнинг “Бисмиллоҳ”ни айтган ёкиайтмаганлари ҳақида бирор ривоят йўқ.
"Саййид Муҳйиддин Махдум" ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Баҳодир Баҳромжон ўғли таржимаси
[1]Марфуънинг луғавий маъноси "кўтарилган" дегани. Истелоҳда эса ровий (ҳадисни айтиб берувчи, мухбир) лари силсиласи (рўйхати) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача (боғланган) кўтарилган ҳадис. Тарж.
[2]Абдулҳай Лакнавий "Ҳидоя"га ёзган ҳошиясида "Иноя"дан "Имом Таҳовий ва Қудурийлар "Бисмиллоҳ" ни айтиш суннатлигини ихтиёр қилган", деган сўзни келтиради. Тарж.
Етти фақиҳ
Маълумки, барча фаннинг ўзига хос истилоҳлари бор. Мусталаҳул ҳадис фанида ҳам ўзига хос истилоҳлар бўлиб, улар ичида “мурсал ҳадис” истилоҳи алоҳида ўрин эгаллайди. Мурсал ҳадис бу- санаднинг охиридан тобеъиндан кейин бирорта ровий (саҳобий ёки тобеъин) тушиб қолган ҳадисдир.
Уч имом; Абу Ҳанифа, Молик ва Аҳмаднинг наздида мурсал ҳадис саҳиҳ бўлиб, ҳужжат учун қабул қилинади. Фақат у зотлар мурсал ҳадис айтувчи ҳам, унга ҳадисни етказувчи ҳам ишончли – сиқа бўлишини шарт қилганлар. Баъзи олимларимиз қайси тобеъининг мурсаллари саҳиҳ эканлигини санаб ўтганлар. Шу зотлар ичида тобеъинларнинг улуғи Саъид ибн Мусаййиб роҳматуллоҳи алайҳ ҳам зикр қилинган. У кишига шундай таъриф берилади. Ибн Маъин айтадилар: “Мурсалларнинг саҳиҳроғи Саъид ибн Мусаййибнинг мурсалларидир, чунки у киши саҳобанинг фарзанди, жаннат башорат қилинган саҳобаларни кўрган, Ҳижоз аҳлининг фақиҳи ва муфтийси, “Етти фақиҳ”нинг аввалгисидир. Зеро Имом Молик “Етти фақиҳ”нинг ижмосини бошқа барча одамлар ижмосидек деб ҳисоблар эди. Устозимизнинг кўрсатмаси билан юқоридаги гапдаги “Етти фақиҳ”нинг тарихларини ўрганишга ҳаракат қилдик ва имом Заҳабийнинг “Тазкиротул Ҳуффоз” китобидаги таржимаи ҳолларни сизларнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. Мақолалар ўқимишли бўлиши учун уларнинг таржимаи ҳолларини ““ЕТТИ ФАҚИҲ” - УЛАР КИМ ЭДИ” рукни остида бирин – кетин бериб борамиз. Зеро биз учун ўтган олимлар, хусусан аввалги уч аср кишилари ҳаётида жуда кўп ибратлар бор. Тавфиқ Аллоҳ таолодан.
САЪИД ИБН МУСАЙЙИБ
سعيد بن المسيب بضم الميم وفتح الياء على المشهور وقيل بالكسر وكان يكره فتحها وأما غير والد سعيد فبالفتح من غير خلاف كالمسيب بن رافع وابنه العلاء بن المسيب وغيرهما
عمدة القاري شرح صحيح البخاري
Машҳур сўзга кўра заммали “мим” ва фатҳали “йо” билан Саъид ибн Мусаййаб, бир сўзда касрали “йо” билан Саъид ибн Мусаййиб. У киши Мусаййаб, деб айтилишини ёқтирмас эди. Саъиднинг отасидан бошқаларнинг барчаси ихтилофсиз Мусаййаб, дейилади. Масалан, Мусаййаб ибн Рофеъ, унинг ўғли Ало ибн Мусаййаб ва бошқалар...
(“Умдатул Қорий шарҳи саҳиҳул Бухорий” китобидан)
Имом, шайхул ислом, Мадинанинг фақиҳи Саъид ибн Мусаййиб Абу Муҳаммад ал- Махзумий роҳматуллоҳи алайҳ тобеъинларнинг улуғи, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифалигининг иккинчи йилида туғилган. Ҳазрати Умарнинг баъзи хутбаларини эшитган ҳамда ҳазрати Усмон, Зайд ибн Собит, Оиша онамиз, Саъд, Абу Ҳурайра ва бошқа саҳобий розияллоҳу анҳумлардан ҳадис эшитган.
Жуда билимли, фақиҳ, ҳурматли, диёнатли, ҳамиша ҳақгўй эди. Усома ибн Зайд Нофеъдан ривоят қиладики, Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳга қасамки, Саъид ибн Мусаййиб фатво айтувчилардан биридир ”. Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқалар айтадилар: “Саъиднинг мурсал ҳадислари ҳам саҳиҳдир”. Қатода айтади: “Саъид ибн Мусаййибдан олимроқ кишини кўрмадим”. Зуҳрий, Макҳул ҳамда бошқа кўпчилик ҳам шундай дейишган ва тўғриси ҳам шу. Али ибн Мадиний айтади: “Тобеъинлар ичида Саъидан ҳам илмлироғи борлигини билмайман. Менинг наздимда у тобеъинларнинг улуғидир”. Ижлий ва бошқалар айтишади: “У киши султоннинг совғаларини қабул қилмас, 400 динори бор эди, шу билан ёғ ва бошқа нарсалар савдосини юритарди ”. Саъд ибн Иброҳим айтади: “Саъид ибн Мусаййибнинг: “Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам чиқарган ҳукмларни мендан яхши биладиган бирор киши йўқ, ҳатто Абу Бакр ва Умар ҳам бундан мустасно эмас”, деганларини эшитдим” (Саъид ибн Мусаййибнинг бу гапидан у зот ҳазрати Абу Бакр ва Умардан афзал эканлиги келиб чиқмайди ва бу сўзда муболаға бор. Аҳли сунна жумҳури бу икки халифанинг пайғамбарлардан кейин одамларнинг энг афзали эканига иттифоқ қилганлар. Зеро ҳазрати Абу Бакр Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам ислом даъватини бошлаганларидан то вафотларигача доим бирга бўлди. У кишидан ривоят қилинган ҳадисларнинг камлигига келсак, халифалик даври қисқа бўлди, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламдан кейин икки ярим йилда вафот этди, бунинг устига ридда аҳли билан жангга машғул бўлди. Муддат узун бўлганида у кишидан ҳадис ривоятлари жуда кўп бўлган бўларди. Чунки саҳобаларнинг, Абу Бакр билан ривоятида шерик бўлган ҳадисларини у кишидан нақл қилишга эҳтиёжи йўқ эди. Яна у зот ҳадислар кенг тарқалиб, тобеъинлар ҳадис эшитиш, ўрганиш ва ёдлашга эътибор қаратишидан аввал вафот этган эди. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин.
Ҳазрати Умарнинг илми ва фазилатига Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламнинг: “Сиздан аввалги умматларда илҳом билан гапирадиган кишилар бўлган. Умматимдан бирортаси шундай бўлса, у Умар бўлади” (Абу Ҳурайрадан Имом Бухорий ривояти), яна: “Чиндан ҳам, Аллоҳ ҳақиқатни Умарнинг тили ва қалбига қўйди ” (Ибн Умардан Термизий ривояти), деганлари кифоя. Ибн Умар айтади: “Одамларнинг бошига бир иш тушса, одамлар бир нарса дейишарди ва Умар ҳам бир нарса, дер эди. Лекин Қуръон Умар айтганидек нозил бўларди”.Термизий ривояти.).
Зуҳрийдан Ҳишом ибн Саъд, у кишидан Воқидий ривоят қилади: “Зуҳрийдан Саъид ибн Мусаййибнинг кимлардан илм олганлиги ҳақида сўралди. У киши, Зайд ибн Собит, Саъд ибн Абу Ваққос, ибн Аббос, ибн Умарлардан илм олган, Усмон, Али ва Суҳайблардан ҳадис эшитган, деди”. Саъид ибн Мусаййибнинг муснад ривоятларининг катта қисмини Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадислари ташкил этади. Чунки Саъид ибн Мусаййиб Абу Ҳурайранинг қизига уйланган эди. Ўша замонда, бирор киши ҳз. Умар ва Усмон чиқарган ҳукмларни Саъид ибн Мусаййибдан кўра яхши билмайди, дейишарди. Қатода айтарди: “Агар Ҳасанул Басрийга бирор масала мушкуллик қилса, Саъид ибн Мусаййибдан сўраб хат ёзарди”. Ҳаммод ибн Зайд Йазид ибн Ҳозимдан ривоят қилади: “Саъид ибн Мусаййиб узлуксиз рўза тутарди”. Абдурраҳмон ибн Ҳармала: “Саъид ибн Мусаййибнинг, 40 та ҳаж қилдим, деганларини эшитдим”, дейди.
Юсуф ибн Яъқуб ал – Мажишун Муттолиб ибн Соибдан ривоят қилади: “Саъид ибн Мусаййиб билан бозорда ўтирган эдик. Ёнимиздан Бани Марвоннинг элчиси ўтиб қолди. Саъид унга деди:
- Сен Бани Марвоннинг элчилариданмисан?
- Ҳа.
- Бани Марвон қандай?!
- Яхши...
- Улар ҳалиям одамларни оч қолдириб, итларни туйдираяптими...?! ”
Шунда элчи унга қараб бўйнини чўзди, дарров ўрнимдан туриб уни тинчлантиришга ҳаракат қилдим ва ниҳоят у кетди. Мен Саъидга: “Аллоҳ сени кечирсин! Жонингни куйдирасанку, ахир”, дедим. У: “Жим бўл, эй нодонча! Аллоҳнинг динига ёрдамчи бўлар эканман, мени уларга топшириб қўймайди”, деди.
Макҳулдан (заиф йўл билан) ривоят қилинишича, у кишига Саъид ибн Мусаййибнинг вафоти хабари етганда, одамлар (илмда) баробар бўлиб қолди, деган экан. Имом Молик айтади: “Саъид ибн Мусаййибнинг , бир ҳадисни деб бир неча кунлаб юрар эдим”, дегани менга етиб келди”. Мусъаб ибн Абдулоҳ айтади: “Менга Мусъаб ибн Усмон ривоят қилди: “Муслим ибн Уқба Саъид ибн Мусаййибни қатл қилмоқчи бўлганида Амр ибн Усмон ва Марвон ибн Ҳакам унинг жинни эканига гувоҳлик беришди. Уни қўйиб юборишди. Абу Юнус ал – Қовий айтадики, масжидга кирсам Саъид ибн Мусаййибнинг бир ўзи ўтирибди. Унга нима бўлди, деб сўрасам, у билан суҳбатдош бўлиш ман қилинган, дейишди”.”.
(Имом Заҳабий айтади,) Саъид ибн Мусаййибнинг сийратларини бошқа китобда алоҳида келтирдим. У зотнинг вафотлари ҳақида турлича сўзлар бор. Энг аниғи ҳижрий 94 йилда экани. Бу санани Ҳайсум ибн Адий, Саъид ибн Афир, ибн Намир ва бошқалар белгилашган (89 ҳ.й. ни Қатода, 91 ҳ.й. ни Яҳё ал Қаттон, 91 ёки 92 й. ни Зомра белгилашган. 105 й. ни Али ибн ал Мадиний, ибн Маъин ва Мадоинийлар белгилашган ва ал Ҳокимнинг айтишича кўпчилик ҳадис имомлари мана шу фикрда).
Аллоҳ таоло у зотни раҳматига олсин. Амин.
Тоштемиров Ҳикматуллоҳ
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.