muslim.uz
Халқаро илмий-тадқиқот марказда янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида тугалланаётган йил якуни бўйича қилинган ишлар бўйича "Сарҳисоб-2022" ва илмий тадқиқот йўналишида марказ ходимлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимотига бағишланган тадбирдан видеолавҳа.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Кексаларни улуғлаш — динимизни улуғлаш демак!
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мўйсафид, Қуръонни ёд олиб, унда ҳаддидан ошмаган ва уни тарк қилмаган қори ҳамда одил подшоҳни ҳурмат қилиш Аллоҳ таолони улуғлаш кабидир”, дея марҳамат қилганлар.
Инсон кексайган вақтида эътибор, меҳр-мурувват ва шафқатга муҳтож бўлади. Бундай инсонларга эътиборли бўлиш динимиз таълимотларидан ҳисобланади. Чунки уларнинг умри меҳнат билан ўтган, энди кексалик боис ишга ярамай, хасталаниб, куч-қувватдан қолганлар. Жамият ва она Ватан равнақи учун ҳисса қўшган, оилани оёққа турғазган, ўғил-қизлар ўстириб, едириб-ичирган, оилам, болам-чақам деб, елиб-югурганлар ҳам шулар.
Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ҳамда вилоят вакиллиги ходимлари Фарғона шаҳридаги "Саховат — кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйи"га ташриф буюриб, ушбу даргоҳда истиқомат қилаётган кексалар билан мулоқот қилдилар. Убайдуллоҳ домла кекса-нуронийларни ҳурмат қилишнинг фазилати, уларнинг дуолари баракоти жамият, айниқса, ёш авлод учун муҳим эканини таъкидладилар.
Ҳомийлар кўмагида саховат уйига гигиеник-санитарик воситалари ҳадя қилинди.
Даргоҳда яшовчи отахон-онахонлар уламолар ташрифидан мамнун бўлганлари, кўнгиллари кўтарилиб, асосийси, эътибордан четда қолмаганларини изҳор қилиб, юртимиз ва халқимиз ҳақига дуо қилдилар.
Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати
Академия ректори ICESCO Бош директори билан музокара ўтказди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов Марокаш Қироллигининг Работ шаҳрида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO) Ижроия Кенгашининг 43-сессиясида иштирок этди.
Тадбирлар давомида Академия ректори ICESCO Бош директори, доктор Салим ал-Малик билан музокара ўтказди. Унда икки томон учун муҳим бўлган қатор масалалар муҳокама этилди. Хусусан, Академия томонидан 2023-йилда Ўзбекистонда “Ислом ва ҳозирги замон” ва “Динлараро мулоқот” мавзуларида халқаро анжуманини ташкилот билан ҳамкорликда ўтказиш ҳақида сўз юритилди. Шу билан бирга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг араб тили ўқитувчилари ва қўлёзмалар билан ишловчи мутахассисларини малакасини ошириш ҳамда 2023-йилда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг иқтидорли талабаларига ИCEСCО махсус стипендияларини ажратиш муҳокама этилди.
Ўз навбатида Салим ал-Малик юқоридаги таклифларни юқори баҳолаб, бугун Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида илм-фанни ривожлантиришга катта эътибор берилаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, барча таклифларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати
Ҳамдардлик билдирамиз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Ғузни” масжиди имом-хатиби Абдуқодир домла Нурмуҳаммедовнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳум онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум онахоннинг яқинларига, хусусан, Абдуқодир домла Нурмуҳаммедовга ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Илм талабидаги фарзандларим эшитинглар!
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги "Тўрабой Охун" жоме масжиди имом-хатиби
Шуҳратҳон домла Хофизов
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.