muslim.uz
Жавҳар Ас-Сицили – қул бўлиб туғилган Ал-Азҳар асосчиси
Жавҳар Ас-Сицили ёки cицилиялик Жавҳарнинг тарихи ажойиб ва афсонага ўхшайди. Туғилган санаси ҳеч кимга маълум бўлмаган киши қулдан олий табақали лашкарбошига айланган ва ислом тарихида энг кучли қўшинни ташкил қилишга эришган.
Фотимийлар сулоласининг пойтахти бўлмиш Туниснинг Мадхия шаҳрида туғилиб ўсган. Бошқа тарихий манбаларга кўра, у Италиядаги Сицилияда, баъзи бирларга қараганда умуман Хорватияда туғилганлиги тўғрисида тахминлар бор. Маҳдия Коҳиранинг архитектурасига таъсир кўрсатганлиги тўғрисида фикрлар мавжуд.
Жавҳар араб дунёсини Ироқ, Сурия ва Мисрдан тортиб Марокаш сохилларигача бирлаштирган деб ҳисобланади. У Ўртаер денгизини айланиб ўтган, мисли кўрилмаган саргузаштларни бошидан кечирди, хаттоки денгиз қароқчилари томонидан ўғирланган ҳам. Шуларни ҳаммасини ўз бошидан ўтказиб, араб пойтахтини, тарихий масжид ва энг муҳим дорилфунунни ташкил қилишга киришди.
Жавҳар қачон туғилганлиги номаълум, бунинг сабаби қулларнинг туғилиши рўйхатга олинмаган. Биз фақат у 10 асрда таваллуд топганлигини биламиз халос.
Ўлган санаси аниқ, чунки у пайтда Фотимийлар тарихида энг муҳим лашкарбоши, Коҳира, Ал-Азҳар масжиди ва шу номли университет асосчиси эди. Бу 992 йил 1 февралда содир бўлган.
Жавҳар Шимолий Африкага ёшлик пайтида олиб келинган эди и халифа Исмоил Мансур Биллаҳникига тушди. Халифанинг ўғли Муизз ҳукуматга келганда Жавҳарни озод этишди. Кўп ўтмай у лашкарбошигача кўтарилди.
969 йилда у Коҳирага асос солган, унинг номи музаффар маъносини билдирувчи Ал-Коҳира сўзидан олинган. Лекин кўпчиликнинг фикрича унинг энг катта муваффақияти бу Ал-Азҳар университетини тузишидир.
Ал-Азҳар масжиди амирларга севимли бўлган ва у ҳокимиятни билдирарди ҳамда ҳолат асрлар оша сақланиб келмоқда.
Жавҳар Италия ярим оролидан Мисрга биринчи кўчиб келганлардан эди, лекин уларни орқасидан бошқалар ҳам кела бошлади. Падуа университетининг ислом давлатлар тарихи профессори Лайла Ал-Хусси қайд қилишича: “Миср Италиядан бўлган миграциянинг бир неча тўлқинига дуч келган”.
Манба: e-tarix.uz
Оила – давр эврилишида
Зиёлилар коррупцияга қарши
Бола – азиз, одоби – ундан азиз
Фарзанд – инсон наслини давом эттиради ҳамда оиланинг мустаҳкам занжири. Солиҳ фарзанд ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар "жаннат райҳонлари" деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради.
Муқаддас динимиз таълимотига кўра, фарзанд Аллоҳ таоло инсонга берган улуғ неъматлардан бўлиши баробарида, у омонат ҳамдир. Бу неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етишлари, шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни, унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, миллати, Ватани, ота-онасига муносиб ўғил-қиз, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан адо этишлари лозим.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Эй имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш, дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар хизмат қиладиган дўзахдан сақлангиз" (Таҳрим, 6)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтадилар: "Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир".
Бошқа бир ҳадисда: "Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди", дейилади.
Абу Али ибн Сино фарзанд тарбияси ҳақида васият қилиб, бундай деган эди: «Ёш бола таълим-тарбия оладиган жойда одоб-ахлоқли, туриш-турмуши намунали катталар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола ҳар бир нарсани уларга тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади".
Муҳтарам Президентимиз нутқларидан бирида фарзандлар тарбияси ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишида одоб-ахлоқнинг ўрни катта эканини таъкидлаб, жумладан, бундай деганлар: “Ёшларимизга бугуннинг ўзида алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Улар нафақат ишончимиз ва келажагимиз, ёшлар – бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир. Яъни эртанги кун кутганимиздек бўлиши учун бугуннинг ўзида ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қаратишимиз зарур”.
Фарзанднинг одобли, меҳнатсевар, соғлом бўлиб ўсиши кўп жиҳатдан онасига боғлиқ бўлади. Шунинг учун динимиз кўрсатмаларида бўлғуси келинни танлашга алоҳида эътибор қилинади. Келажакда туғилажак фарзандларга муносиб она танлаш ҳақида фарзанд ҳали туғилмасидан қайғурилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарзандларингизга муносиб онани ихтиёр қилинглар”, деганлар. Мусулмонларда келин танлашда унинг солиҳа, диндор, яхши хулқли бўлиши асосий мезон саналади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёл тўрт нарсаси: моли, ҳасаби, жамоли ва дини учун никоҳланади. Бас, сен диндорини танла, омон бўлгур", деганлар.
Албатта, Пайғамбаримизнинг ушбу тавсияларида улкан ҳақиқат мавжуд. Зеро, молдорлик, яхши бир насабга эга бўлиш ва ҳусндорлик инсонни ҳовлиқтиради, бошқалардан ўзини устун қўйишга олиб боради. Бундан ташқари, ушбу жиҳатларнинг баъзилари ўткинчи бўлиб, уларга нисбатан қизиқиш вақт ўтиши билан сусаяди. Диндорлик эса, инсонни инсонийликка ундовчи омил бўлиши билан бирга, доимий ажралмас сифатдир.
Шунинг учун ҳам бир ҳадисда: "Ким хотиннинг молу жамоли учун уйланса, унинг молу жамолидан маҳрум бўлади ва ким аёлнинг дини учун уйланса, Аллоҳ таоло у кишига унинг молу жамолини ҳам насиб қилади", дейилган.
Олимларнинг тадқиқотларига кўра, ўз онаси тарбиясини олган, унинг ғамхўрлиги, шафқатини ҳар қадамда ҳис этиб турган болалар ўзларини бутунлай жамоат ишига бахшида қилиб, соғлом, ақлли, тарбияли ва кўнгилчан бўлиб улғаяр экан. АҚШда ўтказилган тадқиқотларда, қамалганларнинг ярмидан кўпи она меҳрига тўймаган ёшлар экани маълум бўлган. Дарҳақиқат, фарзанд тарбияси борасида оилада онанинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Фарзандга меҳр деган улуғ туйғуни ҳеч ким онадан ортиқроқ бера олмайди.
Афсус, баъзан оналар учун бола тарбияси жамият ва рўзғор юмушлари олдида эътиборсиз нарса бўлиб қолмоқда. Аёлларга ҳар қанча ҳуқуқ берилмасин, улар қанчалик юксак мақомларга эришмасинлар, агар болаларига яхши тарбия бермасалар, уларга ўзини, миллатини, динини, Ватанини танитмасалар ва севдирмасалар, оналик ҳақини адо этмаган бўлади.
Зеро, Ислом олимларидан бири айтганидек: "Авлодларни вояга етказиш ва муносиб инсон қилиб тарбиялаш мақсад қилиб олинмаган никоҳ шунчаки бир айш-ишрат ва маишатдан бўлак нарса эмас. Бу никоҳдан туғилган болалар ҳам ўткинчи ҳирснинг қурбони бўлган бечоралардир".
Муҳаммад ибн Муҳаммад Жомий айтади: "Ҳар бир ота-онанинг фарзанд олдида бурчи бор. Чунончи, ҳар бир ота ўз фарзанди номусли аёлдан туғилишига ҳаракат қилсин, токи туғилганидан кейин одамлар фарзандга турли таъналар қилиб юрмасин. Болага яхши ва чиройли исм қўйсин. Унга илму маърифат ўргатсин. Ота-она фарзандини ҳамиша ҳалол овқат билан боқсин. Ҳаром йўлда топилган таом болага ёмон таъсир кўрсатади ва уни ҳаромхўрликка ўргатади. Бунинг учун ота-онанинг ўзи, аввало, ҳалол овқат ейиши керак. Шундагина пуштидан бўлган бола ҳалол ва покиза бўлиб туғилади. Она ҳомиладорлик пайтида ҳаром ва нораво овқатлардан, ношаръий ишлардан тийилиши керак".
Ота-она тарбиясининг аҳамияти ҳақида жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадиси шариф ворид бўлган: "Ҳар бир фарзанд мусулмон фитратида туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир".
Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, она тилига, миллат улуғларига, муқаддас Ислом дини анъаналарига содиқ бўлиб қолсин. Китоблардан ўрганилган маърифий илм қаторида оилада олинган ҳаёт илми ҳам уларга сув ва ҳаводек зарур. Илмли, одобли, фаросатли одам ҳаётда ўрнини топиб олади.
Олимжон КАРИМОВ,
Пешку тумани “Хожа Пешку” масжиди имом-хатиби
Саждани суннатга мувофиқ қилган маъқул
Савол: Сажда қилаётганида бурун узрсиз ерга тегмаса, сажда дуруст бўладими?
Жавоб: Саждани суннатга тўла мувофиқ ҳолда адо қилиш учун пешона билан бурун ерга тегиши шарт. Саждада ким узрсиз бурнини ерга теккизмаса, намози дуруст бўлади, аммо бундай қилиш макруҳ саналади (“Фатавои Ҳиндия”).
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.