muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тақдим этиш мақсадида Екатеринбургда Бош консулхона томонидан тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Свердловск вилояти ҳокимияти мутасаддилари, Россия ТИВнинг Уралдаги вакилининг ўринбосари, Озарбайжон, Франция, Қирғизистон ва Тожикистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллари ва дипломатлари, шунингдек, Доғистон, Ингушетия, Чеченистон ҳукуматларининг Уралдаги доимий вакиллари, ўзбек диаспора фаоллари ҳамда ватандош талабалар иштирок этдилар.
Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг зиёрат туризми соҳасидаги сайёҳлик салоҳиятини очиб берувчи видеофильм ва тақдимот намойиш этилди. Шунингдек, тақдимот давомида иштирокчилар ислом цивилизация ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимиз ҳақида маълумот олдилар.
Шу билан бирга, меҳмонларга ўзбекистонлик ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган декоратив-амалий санъат маҳсулотлари, мамлакатимиздаги гастрономик туризмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.
Иштирокчиларда республикамизнинг зиёрат туризми салоҳияти тақдимоти катта таассурот уйғотди. Жумладан, Бошқирдистоннинг Челябинск вилоятидаги собиқ доимий вакили, Челябинск вилоят телевиденияси «ОТВ» раҳбарининг ўринбосари А.Хабибуллин Ўзбекистон заминида туғилиб ўсган уламолар ислом цивилизацияcига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганликларини алоҳида таъкидлаб, иштирокчиларни Имом Бухорий юртини зиёрат қилишга чақирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Саудия Aрабистони расмийлари томонидан ноодатий шаҳарсозлик лойиҳаси амалга оширишни режалаштирган. Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, тез орада Қироллик ҳудудида дунёнинг энг катта сузиб юрувчи тошбақа шаклидаги шаҳар пайдо бўлади. Ушбу Пангеос лойиҳаси 60 000 кишилик меҳмонга мўлжалланган. Бинонинг узунлиги деярли 550 метр, кенглиги эса 610 метрни ташкил қилади. Теряхтада савдо марказлари, боғлар, меҳмонхоналар, квартиралар ва бошқа объектларлар жойлашади.
Лойиҳанинг саккиз йил ичида амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун тахминан 5 миллиард АҚШ доллари сарфланиши кўзда тутилган. Сузувчи тошбақа шаҳри илғор технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, тўққизта тўлиқ электр мотор билан қувватланади, бу эса кеманинг доимий тезлигида 5 тугунни ушлаб туриш имконини беради. Бундан ташқари, кема қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш учун дуч келган тўлқинлар кучидан фойдаланади, бу ҳам структуранинг томларидаги қуёш панелларидан олинади.
Интернет материаллари асосида ЎМИ ходими

И.Аҳмедов тайёрлади.

Ҳабибуллоҳ домла Абдулгаффор

Вторник, 04 Апрель 2023 00:00

Мўминларнинг 4 ахлоқи

Бугун жомеларимизда “Муъминун” сурасининг 1-оятидан “Фурқон” сурасининг 20-оятигача ўқилади.

"Ҳазрат Али" жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шарипов

Қачон инсон мақтовга сазовор бўлганда хурсанд бўлиб, уни мақтаганларни осмонларга кўтарса, аксинча, танбеҳ беришганда ғазабланиб, унга эътироз билдирганларни ернинг энг чуқур жойига кўмишга тайёр бўлса – бу ҳам руҳий касалликнинг намоён бўлиши саналади.

 

Муолажа услуби

Бу дарддан шифо топиш учун – нафсни ҳақиқат ва адолатни қабул қилишга мажбурлаш орқали тарбиялаш керак. Шунда инсон мақтов эшитганда ғурурланиш, танбеҳ олганда эса ғазабланиш ҳиссини йўқотади.

Аксарият ҳолларда, бу камчилик Аллоҳ таолонинг буйруқ ва тақиқларига тўғри риоя қилмасликдан келиб чиқади. Аллоҳ таоло Қуръонда бизга буюради: “Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар” (Исро сураси, 36-оят).

Ато ибн Абу Рабоҳдан ривоят қилинади: «Ибн Умарнинг олдида бир киши бошқасини мақтаб қолди. Бас, унинг оғзига қараб тупроқ соча бошлади. Сўнг: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон маддоҳларни кўрсангиз, юзларига тупроқ сочинглар”, деганлар”, деди».

 

Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг

“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан

Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси.

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top