Саудия Арабистони 34 мамлакатда ифторлик дастурини бошлайди

Саудия Арабистони 34 мамлакатда ифторлик дастурини бошлайди, деб хабар бермоқда Saudi press агентлиги.
Дастур доирасида Рамазон ойида ёрдамга муҳтож бўлган мусулмонлар учун ифторликлар ташкил этиш мўлжалланган бўлиб, унда 1,2 миллион киши фойдаланиши кутилмоқда.
Ислом ишлари, мурожаат ва ҳидоят вазирлиги Саудия Арабистони элчихоналари ва вазирликнинг Ислом марказлари билан келишилган ҳолда дастур доирасида барча қитъаларни қамраб олиши учун зарур чораларни кўрмоқда.
Ислом ишлари вазири шайх Абдуллатиф Ал-Ашейх муқаддас ой давомида Ислом ва мусулмонларга хизмат қилувчи бундай хайрия лойиҳаларини яратиш раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
Islam.ru хабарига кўра, ўтган йили COVID-19 туфайли Қироллик ифтор дастури бўйича атиги 16 мамлакатга ёрдам бера олди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 548 times
Top