muslim.uz
Муносабат: Бухоро – баракаси зиёда маскан
Бухорои шариф – Айюб алайҳиссаломнинг дуосини олган, не-не ошиқу орифлар, авлиёлар қўним топган баракотли ва табаррук маскан. Ушбу муборак маскандан динимизнинг равнақига муносиб ҳисса қўшган шарафли олимлар етишиб чиққани боис унинг Ислом оламида муносиб ўрни бор.
Ҳа дарвоқе, Айюб алайҳиссаломнинг дуоси. Мўътабар манбаларда келтирилишича, Аллоҳ таоло шайтон лаъинга Расулининг садоқатини намойиш қилиш учун уни молу давлатидан, фарзандларидан жудо қилиб ўзини инсон боласи чидаши қийин бўлган оғир дардга мубтало қилиб қўйганидан кейин Айюб алайҳиссаломга дунё тор бўлиб қолган экан. Дардининг оғиридан эмас, одамларнинг гап-сўзидан. Танасини қурт еяётган пайғамбарни кўрган одамлар ундан ирганиб қочар, нобоп сўзларни ҳам гапирар экан. Уларнинг таъна-дашномларидан қочиб муштипар хотини билан ер юзини кезиб юриб Бухорога келиб қолган экан. Бухоро халқи у зотга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, бирмунча вақт яхши парвариш қилибди. У зот кетар чоғида жуда ҳам миннатдор бўлиб Аллоҳ таолодан ушбу юртга барака сўраб дуо қилган экан.
Ана ўша дуонинг шарофати ила Бухорода ҳар доим маъмурлик бўлган. Буюк олимлар етишиб чиққан. Ўтган азизларнинг ҳурматини қилиб президентимиз Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси зиёратидан бошлади. Зиёрат одобига биноан шу ерда ётган азизларнинг руҳларига бағишлаб Қуръони каримдан тиловат қилинди. Зиёрат давомида Давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамроҳлик қилди.
Юртимиз қадим цивилизация учоқларидан бири ҳисобланади. Буюк Ипак йўли айнан бизнинг воситаси ила ушбу маконда турли халқлар маданияти туташган. Умуминсоний таълимотлар ҳам айнан дунё давлатларига шу ердан олиб ўтилган. Айниқса, муқаддас Ислом дини крниб келганидан сўнг Марказий Осиёда, хусусан, Бухорода катта юксалиш юз берди. Бу маконда одамзотнинг ақлини шоширадиган даражада тезликда кўплаб олимлар етишиб чиқди. Ана ўшаларнинг ҳисобига юртимиз қадамжоларга бой бўлди. Уларнинг илми зиёсидан фойдаланиш учун мактаб-мадрасалар қурилди. Бу ўз навбатида олиму уламонинг, ошиғу орифларнинг сафини янада кенгайтирди. Президентимиз раҳнамолигида миллий маданий меросимизни асраб-авайлаш, ривожлантириш, юртимиздаги тарихий обида ва ёдгорликларни тиклаш, ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Эсингизда бўлса, давлатимиз раҳбари ўтган йили 10 март куни Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида бўлиб, бу ерни янада обод масканга айлантириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берган эди. Ушбу мажмуанинг ниҳоятда кўркам, шинам ва салобатли бир ҳолатга келтирилиши, айниқса, зиёратчилар учун намунали шароитлар яратилиши шунинг учун зарурки, бу манзилга зиёрат келувчилар – юртимиз зиёратчилари ва хорижлик зиёрат туризмига келувчилар ҳисобига йилдан йилга ортиб бораверади. Негаки, мусулмон давлатлари, айниқса, Индонезия, Туркия, Малайзия, Покистон, Эрон каби давлатларда, шунингдек, мусулмон аҳоли кўп яшайдиган Ҳиндистон, Хитой каби давлатлар ҳамда аҳолисининг муайян қисми ислом динига кирган Европа ва Осиё давлатларида нақшбандийлик тариқатига кирган, ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанднинг мақбарасини зиёрат қилишни истаган диндош биродарларимиз жуда ҳам кўп ва уларнинг сони ушбу давлатлар аҳолиси ортишига мутаносиб равишда ортиб бораверади. Қўшни давлатларимиз аҳолисининг ҳам кўпчилиги ушбу тариқатга эргашади.
Президентимиз ўтган вақт мобайнида қилинган ишларни кўздан кечирди ва керакли маслаҳатлар берди.
Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний эса хожагон тариқатининг асосчиси, Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг маънавий узтозидир, яъни Баҳоуддин Нақшбанд увайсиз бўлиб, ҳол илмида Абдухолиқ Ғиждувонийнинг руҳидан тарбият топган. Президентимизнинг 2017 йил 11 июлда «Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинган эди. Ушбу фармойиш ижроси юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шавкат Мирзиёевга мазкур саналар муносабати билан амалга ошириладиган маънавий-маърифий, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» ҳақида маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари мазкур тадбирларни юқори савияда ўтказиш, бунинг учун барча манбалардан фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.
Абдухолиқ Ғиждувоний, Ориф Ревгарий, Али Ромитаний, Бобойи Самосий, Маҳмуд Фағнавий, Саййид Амир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд каби меъморий мажмуаларни ўз ичига олган етти пир зиёратгоҳи нафақат юртдошларимиз, балки бутун дунё мусулмонлари учун табаррук масканлар ҳисобланади. Ушбу азизлар бир силсиланинг халқасини навбати билан тебратган пири комиллар ҳисобланади.
Президентимизга мазкур мажмуаларни реконструкция қилиш ва янги сайёҳлик йўналишларини очиш бўйича қилинадиган ишлар ҳақида маълумот берилди. Унга мувофиқ, бу мажмуалар қайта таъмирланиб, қўшимча бино ва иншоотлар қурилади. Атрофи ободонлаштирилиб, меҳмонхона, чойхона, савдо мажмуалари, автотураргоҳлар барпо этилади.
Мазкур мажмуалар ўртасидаги умумий масофа 122 километр. Шавкат Мирзиёев мажмуалар орасидаги йўллар бўйида замонавий инфратузилма ташкил қилиш бўйича кўрсатма берди. Бухоро давлат университети ҳузурида Бухоро тарихини ўқитадиган махсус факультет очиш кераклигини таъкидлади.
– Етти пир ётган қадамжолар орасидаги йўллар бўйида улар ҳақидаги маълумотлар акс этсин. Зиёратга келганлар кенг маълумотга эга бўлсин. Бунинг учун кадрлар тайёрлашга эътибор бериш керак, – деди Президентимиз.
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятида боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди.
– Мактабгача таълимга бежиз бунчалик эътибор қаратаётганимиз йўқ, – деди Шавкат Мирзиёев. – Болалар айни боғча ёшида билимни тез ва осон ўзлаштиради, бир умрга эслаб қолади. Шунинг учун ушбу тизим ривожи билан боғлиқ масалалар доим диққатимиз марказида бўлиши керак.
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида вилоятда туризм соҳасини янада ривожлантириш концепцияси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишган президентимиз вилоятда 2018 йилда туризмни янада ривожлантириш концепциясига мувофиқ, 61 лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш кўзда тутилгани, жумладан, 32 меҳмонхона, 12 мотел, 10 истироҳат боғи барпо этилиб, “Бухоро Палас”, “Варахша” ва “Зарафшон” меҳмонхоналари реконструкция қилиниши, туризм бўйича халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, ресторанлар қуриш, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи транспорт воситалари харид қилиш, маданий мерос объектларини тадбиркорларга ижарага бериш, ҳаво шарида саёҳатни ташкил қилиш, Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент ва Жондор туманларида қишлоқ туризмини йўлга қўйиш режалаштирилгани, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш масаласида фаол ишлаш зарурлигига уруғу берди.
Бинобарин, ушбу лойиҳалар ижроси натижасида вилоятга келаётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини сезиларли даражада кўпаяди. Янги иш ўринлари кўпаяди.
Дарҳақиқат, дунёда туризмдан мўмай фойда олаётган шундай давлатлар борки, уларда саёҳат ёки зиёрат қиладиган нарса унчалик зўр эмас, аммо улар хизматларни шу қадар зўр йўлга қўйганки, ўша хизматларининг ўзи туристларни мамлакатига жалб қилади. Яна шундай давлатлар борки, улар зиёрат объектидан имкони қадар унумли фойдаланади. Масалан, Ҳиндистонга Тожмаҳални зиёрат қилишга борган киши биратўла Аграга учиб бора олмайди. Чунки самолёт Деҳлига қўнади. Деҳлига борган киши табиийки, шу ерда меҳмонхонага қўноқ бўлади. Кейин эртасига такси кира қилиб Аграга йўл олади. Такси ҳам Тожмаҳалга қадар олиб бормайди. У уч-тўрт чақирим берида тўхтайди. Бу ёғига рикшалар туради. Улардан бирини кира қилишга мажбурсиз. Ҳиндистон давлати ана шу йўл билан хийла одамнинг тирикчилиги ўтадиган қилиб қўйган. Мисрда ҳам шу йўл тутилган.
Аммо бизнинг зиёратгоҳларимизнинг мақоми уларникидан бир неча бор баланд. Биз ҳам зиёратчиларга ҳам сифатли кўрсатиб, уларнинг юртимиздан мамнун бўлиб кетишини ҳамда давлатимизга туристлар воситасида кирадиган валюта тушумини оширишнинг оптимал чораларини қилмоғимиз даркор. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари вилоятга ўтган йилги ташрифида Бухоро шаҳрининг сайёҳлик инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида унинг тарихий қисмида ҳунармандлар мавзеси қуриш, Ҳақиқат ва Хўжа Нуробод кўчаларини кенгайтириб сайлгоҳга айлантириш, Пойи Калон ва Мир Араб мадрасаларини қайта таъмирлаш бўйича топшириқлар берган эди.
Шунга мувофиқ, Ҳақиқат кўчаси кенгайтирилиб, 1,5 метр қалинликдаги тупроқ қатлами олиб ташланди, тарихий обидалар атрофи очилди. Кўча бўйлаб биринчи қаватида дўкон ва устахоналар бўлган, иккинчи қаватида ҳунармандлар оилалари яшайдиган уйлар қуришга киришилди. Натижада кўча шаҳарнинг тарихий қисмига монанд сайлгоҳга айланиб бормоқда. Вилоятга келаётган сайёҳлар бу ерга ҳам ташриф буюриб, уста-ҳунармандлар иши билан танишмоқда, ипак гиламлар, кашталар, зарбоф тўнлар, турли кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари, сувенирлар харид қилиб, Бухоронинг қадимий довруғини дунёга янада кенг ёйишга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Жорий йилда Пойи Калон мажмуасидаги тарихий обидаларни таъмирдан чиқариш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди. Хўжа Нуробод кўчасида жойлашган Абдулазизхон ва Улуғбек мадрасаларида таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилади. Арк қўрғони мажмуаси атрофи ободонлаштирилиб, унинг ичкарисидаги бино ва иншоотлар таъмирланади. Мир Араб мадрасасини қайта тиклаш ва унинг янги ўқув биносини қуриш ишлари олиб борилади. Шу кўчанинг ўзида ҳунармандлар растаси қурилади.
Шавкат Мирзиёев эски шаҳар қисмининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари билан танишар экан, ушбу ҳудуд том маънода Бухоронинг юраги бўлиши кераклигини таъкидлади.
Президентимиз Мир Араб мадрасаси бино ва иншоотлари, туристларга хизмат кўрсатувчи автоуловлар, инфратузилма объектларини кўздан кечирди. Зотан, айни кунларда кўплаб давлатларнинг мусулмонларига бош бўлиб турган муфтийлар, имом-хатибларнинг ширин хотиралари ушбу масканга боғланган. Улар шу ерда таҳсил олиб илм ҳосил қилган. Табиийки, улар ўз қавмига Мир Араб мадрасаси ҳақида сўзлаб бериб уларни бу маконларга келишга қизиқтириб қўяди. Умуман, бу ерда ўқимаган мусулмонлар ҳам улуғ алломаларнинг аксари шу ерда ўқиганини эшитган боис Мир Араб мадрасасини бир бора зиёрат қилишини дилига тугиб юради.
Амалга оширилаётган лойиҳалар битса, иншоаллоҳ, Бухорои шарифга келувчи зиёратчиларнинг сони ортиб бораверади, азизларимиз бошида ўқилаётган тиловати Қуръонлар кўпаяверади ва бундан уларнинг ҳам руҳи шод бўлади.
ЎМИ матбуот хизмати
Иккита янги масжид очилди
16 февраль куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги масжидлар сони яна иккитага кўпайди. Олтинсой туманида “Аҳмад Яссавий” ва “Аҳатхон” номли жоме масжидлар ўтган муборак жума кунида ўз иш фаолиятини бошлади.
Ушбу масжиднинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўктам Қобилов, Олтинсой тумани ҳокими Эркин Бойниёзов ва Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддинов иштирок этиб, намозхонларни янги масжидлар билан қутлашди.
Мазкур жоме масжидлар Олтинсой туманида истиқомат қилувчи намозхонлар учун жуда катта туҳфа бўлди, ҳозирда уларнинг қувончи чексиз.
Аллоҳга шукрки, мана узоқ йиллардан сўнг халқимизнинг орзулари рўёбга чиқиб, юртимизда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ислоҳотлар бўляпти. Халқимиз ҳар куни бир янгилик, бир хушхабар эшитмоқда. Одамларимизда ҳам ўзгаришлар бўлаяпти, кимдир ташаббус қилаяпти, яна кимдир иш фаолиятини тубдан замонга мослаяпти.
Мана шундай Аллоҳнинг уйлари очилишида шахсан вилоят ҳокимлари ташаббус кўрсатиб, ташкил этилган маросимларда эса ҳокимият вакиллари иштирок этаётгани, уларнинг мўмин-мусулмонлар қувончу ташвишларида бирга-бирга эканларидан далолат қилади.
Энди, тан олайлик, бундай янгиликлар ҳам ўзича бўлмаяпти, аввало, Давлатимиз раҳбарининг Ислом динига бераётган катта эътибори, ўлкамиз узра кезиб юрган Қуръон мусобақалари баракоти ва мўмин-мусулмонларнинг тинмай қилган дуолари самараси маҳсулидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Звезды Голливуда помолились в мечети Усть-Каменогорска
Знаменитые голливудские киноактеры Эрик Робертс, Бай Лин, Марк Дакаскос и Кэри-Хироюки Тагава во время поездки в Казахстан побывали в мечети и помолились вместе с мусульманским духовенством и прихожанами.
Снявшийся в более чем 400 картинах Эрик Робертс, старший брат легендарной актрисы Джулии Робертс, вместе с коллегами по цеху прибыл в Усть-Каменогорске.
Голливудских гостей пригласили в городскую мечеть Халифа Алтай, и те с радостью приняли приглашение.
Американские актеры осмотрели внутреннее убранство культового сооружения и узнали об обычаях мусульман, познакомились с имамом Ермеком кажы Мукатаем. Под конец визита в мечеть Эрик Робертс и его друзья преклонили колени вместе с мусульманским духовенством и прихожанами, по их примеру воздели руки и произнесли молитвы о всеобщем благополучии.
Судя по фотографиям, появившимся в социальных сетях, посещение дома Аллаха пришлось по нраву голливудским гостям, сообщает IslamNews.
Перед уходом звездам из США вручили книги об исламе и мусульманской культуре в Казахстане. Стоит отметить, что Робертс, Лин, Дакаскос и Тагава намерены принять участие в создании документального фильма о культуре и природных богатствах востока Казахстана.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Бухорода туризмни янада ривожлантириш концепцияси билан танишув
Бухоро ўзининг бетакрор тарихий обидалари, осори-атиқалари, асрлар оша давом этиб келаётган миллий ҳунармандлик анъаналари билан юртимиз туристик жозибадорлигини оширишда улкан салоҳиятга эга.
Ушбу лойиҳалар натижасида вилоятга келаётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини сезиларли даражада кўпайтиришга эришиш мумкин. Тармоқда хизматлар экспорти ҳажми ортиб, кўплаб янги иш ўринлари ташкил этилади.
Шунга мувофиқ Ҳақиқат кўчаси кенгайтирилиб, 1,5 метр қалинликдаги тупроқ қатлами олиб ташланди, тарихий обидалар атрофи очилди. Йўл атрофида биринчи қаватида дўкон ва устахоналар бўлган, иккинчи қаватида ҳунармандлар оилалари яшайдиган уйлар қуришга киришилди. Натижада кўча шаҳарнинг тарихий қисмига монанд сайлгоҳга айланиб бормоқда. Вилоятга келаётган сайёҳлар бу ерга ҳам ташриф буюриб, уста-ҳунармандларнинг иш жараёни билан танишмоқда, ипак гиламлар, кашталар, зарбоф тўнлар, турли кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари, сувенирлар харид қилиб, Бухоронинг қадимий довруғини дунёга ёйишга муносиб ҳисса қўшмоқда.
2018 йилда Пойи Калон мажмуасидаги тарихий обидаларни таъмирдан чиқариш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, Хўжа Нуробод кўчасида жойлашган Абдулазизхон ва Улуғбек мадрасаларида таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилади. Арк қўрғони мажмуаси атрофи ободонлаштирилиб, унинг ичкарисидаги бино ва иншоотлар таъмирланади. Мир Араб мадрасаси биносини қуриш ва қайта тиклаш ишлари олиб борилади. Шу кўчада ҳунармандлар растаси қурилади.
Шавкат Мирзиёев эски шаҳар қисмининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари билан танишар экан, ушбу ҳудуд том маънода Бухоронинг юраги бўлиши кераклигини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарига шаҳарнинг тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш, улардан самарали фойдаланиш, тарихий обидаларни қамраб олган Бухоро шаҳар кичик ҳалқа йўли ҳамда пиёдалар йўлаклари қуриш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини рекострукция қилиш, "Ўзмиллийбанк” томонидан мамлакатимизда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Президент ҳар бир лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини берди. Мир Араб мадрасаси бино ва иншоотлари, туристларга хизмат кўрсатувчи автоуловлар, инфратузилма объектларини кўздан кечирди.
“Аллоҳ” каломи битилган мўъжиза Меҳрибонлик уйида парваришланмоқда
Жиззахдаги 29-Меҳрибонлик уйига Яратганнинг назари тушган, десак асло муболаға бўлмайди. Сабаби, танасида араб ёзувида Аллоҳ сўзи битилган балиқ айнан шу ерда парваришланмоқда. Бу ҳақда Жиззахдан KUN.UZ мухбири Акмал Бинокулов хабар бермоқда.
Аллоҳнинг ўз яратувчиларига меҳри баландлиги боис айнан меҳрга ташна бўлган ушбу меҳрибонлик уйида унинг ёзуви остидаги жонзотнинг борлигининг ўзи буюк мўъжизадир.
Унинг танасидаги ёзувларни меҳрибонлик уйига ташриф буюрган имом-хатиблардан бири тасодифан кўриб қолди. Энг қизиғи балиқнинг танасидаги ёзувлар қоронғи тушиши билан йўқолади. Лекин кун ёришиши билан яна пайдо бўлади.
Жиззахдаги ушбу 29-Меҳрибонлик уйи 1994 йилда ташкил этилган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 88 нафар бола учун барча шарт-шароитлар мужассам масканда, болаларга 68 нафар ходим ўз меҳрини бериб келмоқда.
- Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йилда тарбияланувчилар учун 1 та автобус, 1 та Дамас, 15 дона компьютер жамламаси, 5 та янги русумли телевизор, 92 номдаги 500 та бадиий адабиёт ва турли хилдаги китоблар совға қилинди, - дейди 29-Меҳрибонлик уйи раҳбари Норқул Тоғаев. - Бу меҳр ва эътиборнинг узвий давоми сифатида 2017 йилда Мустақиллик байрами арафасида сунъий қопламали футбол майдони, қуриб ёшларга фойдаланишига топширилди.
Меҳрибонлик уйи кутубхонасида 4000 дан ортиқ бадиий ва болалар адабиётлари мавжуд.
Тарбияланувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда касбга йўналтириш мақсадида тарбияланувчилар учун 1 ва 2-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларида 8 та йўналиш бўйича тўгараклар фаолият юритмоқда. Вилоят “Баркамол авлод” маркази томонидан техник йўналишда 1 та (авиа модель) тўгараги ташкил этилган.
Муассасада тарбияланувчилар учун спортнинг қўл жанги, Турон якка кураши ва бокс турлари билан малакали мутахассислар машғулот ўтказишади.
Тарбияланувчиларнинг спортдаги ютуқлари ҳам талайгина. Хусусан, 7-синф ўқувчиси Қувончбек Нуриддинов спортнинг бокс тури буйича 2018 йилда Тошкент вилоятида ўтказилган халқаро турнирда фахрли ўринни эгаллади.
Тарбияланувчиларнинг ёзги соғломлаштириш ишлари муассаса тасарруфида бўлган Зомин туманида жойлашган “Лочин” болалар ёзги оромгоҳида амалга оширилади.
Манба: https://kun.uz