muslim.uz

muslim.uz

 

Зубайр розияллоҳу анҳу ҳижратдан 28 йил олдин Макка шаҳрида туғилган. Унинг тўлиқ исми Зубайр ибн Аввом ибн Хувайлид ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай ибн Килоб. Унинг насаби Қусойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан боғланади. Куняси Абу Абдуллоҳ. Ясриб (Мадина)да биринчи туғилган Абдуллоҳ ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу)нинг отаси.

Отаси Аввом ибн Хувайлид. Онаси Сафия бинт Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аммаси.

Зубайр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан божа бўлган. Аёли улуғ саҳобия Асмо бинт Абу Бакр. Уларнинг Абдуллоҳ, Урва, Мунзир, Осим, Муҳожир, Жаъфар деган ўғиллари, Хадижаи Кубро, Умму Ҳасан ва Ойша деган қизлари бўлган.

Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган улуғ саҳоба. У ўн олти ёшида Исломга кирган. Айрим манбаларда саккиз ёки ўн икки ёшда бўлгани ёзилган. Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳудан кейин тўртинчи ёки бешинчи бўлиб мусулмон бўлган. 

Зубайрнинг ёшлиги Маккада ўтган. Отасидан эрта етим қолган. Онаси фарзандим улғайганда, чидамли, мард одам бўлсин деб, уни оғир жисмоний машқлар билан чиниқтириб тарбиялаган. У баланд бўйли, соқоли сийрак, буғдойранг, сочини елкасига тушуриб юрадиган киши эди.  

Зубайр розияллоҳу анҳу Ислом тарихида ўзига хос ўринга эга. У уч марта ҳижрат қилган саҳобалардан бири. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида барча ғазотларда иштирок этган. Унин ўзи бу борада бундай деган: “Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қай бир жанг ёки сарияга чиққан бўлсалар, мен ҳам бирга борганман”. Бадр жангида қўшиннинг ўнг қаноти қўмондони, Макка фатҳида муҳожирларнинг уч байроқдорининг бири бўлган. Умар ибн Хатоб (розияллоҳу анҳу)нинг халифалик даврида Мисрни фатҳ этиш учун Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуга ёрдамчи сифатида ўн икки минг аскарга бошлиқ қилиб юборилган. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ўзидан кейин халифаликка номзодлар орасида Зубайр розияллоҳу анҳуни ҳам санаб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида улардан рози эдилар”, деган. 

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жуда ҳам оз ҳадис ривоят қилган. Чунки у ҳадис айтишда хато қилиб, У зот алайҳиссаломга ёлғон тўқиб қўйишдан қаттиқ қўрқарди. Унга ўғли Абдуллоҳ ибн Зубайр: “Нима учун фалончилар каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ривоят қилмайсиз?” деди. Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: “Мен мусулмон бўлганимдан бери Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ажраганим йўқ. Лекин, у зотнинг: “Ким менга ёлғон тўқиса, ўз жойини дўзахдан тайёрласин”, деганларини эшитганман”, деб жавоб берган. Саҳобадан ўғиллари – Абдуллоҳ, Мусъаб, Урва ва Жаъфар, Моилк ибн Авс, Аҳнаф ибн Қайс Абдуллоҳ ибн Омир кабилар ҳадис айтишган. Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисни иккитаси муттафақун алайҳдир. Имом Бухорий тўртта, Имом Муслим эса битта ҳадисни ўз тўпламларида келтиришган.

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу жаннат башорати берилган ўн саҳобанинг бири. Абдураҳмон ибн Авф (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Абу Бакр жаннатда, Умар жаннатда, Усмон жаннатда, Али жаннатда, Толҳа жаннатда, Зубайр жаннатда, Абдурамон ибн Авф жаннатда, Саъд ибн Абу Ваққос жаннатда, Саид ибн Зайд жаннатда Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатда”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу мусулмон бўлгандан то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгунларича у зот билан бирга бўлган. Барча ишларда Набий алайҳиссаломнинг ёрдамчилари бўлган. Уҳуд жанги олдидан мушриклар байроқдори Талҳа ибн Абу Талҳа яккама-якка жангга чақирди. Мусулмонлардан Зубайр розияллоҳу анҳу чиқди ва душман билан олишиб уни енгди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ҳар бир набийнинг ҳаворийси бор. Менинг ҳаворийим Зубайрдир. Одамларнинг яккама-якка олишувга чиқмай қолганларини кўрдим. Агар у чиқмаганида, албатта, ўзим чиқардим, деганлар.

Ойша розияллоҳу анҳо: “Уларга жароҳат етгандан кейин ҳам Аллоҳ ва Пайғамбар (буйруқлари)га итоат этган эдилар. Уларнинг чиройли иш қилиб, тақволи бўлганларига улкан мукофотлар бордир” (Оли Имрон сураси, 172-оят) оятини ўқиб, Урвага: “Эй опамнинг ўғли, отанг Зубайр ва Абу Бакр ўшалардан эди”, деган.

Бадр жангида Зубайр розияллоҳу анҳу бошига сариқ салла ўраб олган эди. Жанг пайтида Аллоҳнинг изни билан ёрдамга тушган фаришталар ҳам сариқ саллада бўлишган. Бу ҳақда Набий алайҳиссалом: Фаришталар Зубайр сиймосида тушишди”, деб марҳамат қилганлар.

Хандақда жангида иттифоқдош Бану Қурайза қабиласи ўз аҳдини бузиб, душман билан тил бириктиргани ҳақида хабар келди. Буни аниқлаш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ким Бану Қурайзага бориб, менга уларнинг хабарини билиб келади? деб сўрадилар. Зубайр розияллоҳу анҳу: “Мен бориб келаман”, деди. У зот: Сенга ота ва онам фидо бўлсин”, дедилар.

Зубайр розияллоҳу анҳу кўп йиллар мобайнида: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ота-онам сенга фидо бўлсин”, деганлар”, деб фахрланиб айтиб юрган.

Манбалар асосида Олмазор туманидаги

“Тўхтабой” жоме масжиди

имом ноиби Баҳриддин ПАРПИЕВ тайёрлади.

Покистон ҳукумати исломофобия муаммосини сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеясида муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Имрон Хон билдирган.

Al Jazeera хабарида айтилишича, Покистоннинг бу режасига нидерландиялик сиёсатчи Герт Вилдерс ўтказмоқчи бўлган “Муҳаммад пайғамбар карикатура танлови” сабаб бўлган.

Покистон сенати мазкур танловни қоралаб резолюция қабул қилди ва дунёда бундай тадбирларнинг ўтказилишини мусулмонларнинг оммавий инқирози деб атади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Середа, 29 августь 2018 00:00

Доно боланинг зеҳни

Бир неча асрлар олдин Ислом оламининг илмий маркази бўлган Боғдодда жуда кўп уламолар яшашган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдодга ўз элчисини жўнатиб, унга мусулмонларни учта савол билан синаб кўришни топширди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.

Элчи минбарга чиқиб:

— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича:

 

Аллоҳдан аввал нима бўлган?

 

Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

 

Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?

 

Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:

— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!

Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:

— Аллоҳдан аввал нима бўлган?

Бола саволга савол билан жавоб берди:

— Санашни биласизми?

— Ҳа, - деди элчи.

— Унда ўндан пастга қараб сананг!

Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.

— Нега тўхтадингиз?, деди бола.

— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.

— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.

 

Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:

— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.

— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.

— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасиз?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.

 

Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:

— Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.

 

Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:

— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?

— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.

 

Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди.

 

 

 

Тошкент вилояти Зангиота тумани

«Имоми Аъзам»

жоме масжиди имом-хатиби

Одилжон Нарзуллаев

Мисрлик аёлга Ҳаж зиёратини амалга оширишидан аввал буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ касаллик аниқлангани сабаб яқин кунларда вафот этиши айтилган эди.

Умрининг сўнгги дақиқаларини Маккага бориш ва Ҳаж зиёратини амалга ошириш билан ўтказиш ниятида Саудия Арабистони подшоҳи томонидан тақдим этилган квотага лойиқ топилди.

47 ёшли мисрлик аёл оғир касал бўлишига қарамасдан подшоҳ меҳмонлари сифатида Маккага ташриф буюрди ва шу ернинг ўзида зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.

Сабиҳа Маҳмуд Муҳаммад Миср мудофаа вазирлиги кўмагида Ҳаж ибодатларини тўлиқ адо этган ҳолда ўз юртига қайтди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Середа, 29 августь 2018 00:00

Тақдирингиздан рози бўлинг!

Хазрати Умар разияллоҳу анҳу дедилар: "Кимнинг нияти нафс хоҳишига қарамай Ҳақ билан боғлиқ турса, Аллоҳ бундай кишини одамлардан ҳимоялаб кўяди. Ким ўзини аслида ўзида мавжуд бўлмаган сифатлар билан зийнатлаб кўрсатишга ҳаракат қилса, Аллоҳ уни бадном қилади".

Тақдирингиздан рози бўлинг!

Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган.

Масалан:

Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз...

Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...

Имом Суютий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Ёш болаларда беш ҳислат борки агар улар катталарда бўлганида эди авлиё бўлар эдилар.

1. Ризқи ҳақида ғам қилмайдилар.

2. Касал бўлса Роббисига шикоят қилмайди. Яъни, “доим касал бўламан, касалдан бошим чиқмайди, қайси гуноҳим учун”, дегандек гапларни айтмайди.

3. Ёлғиз овқатланишни ҳуш кўрмайдилар.

4. Хато қилсалар қўрқадилар ва йиғлайдилар.

5. Урушсалар гина-кудрат сақламайдилар дарров ярашиб оладилар.

Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...

Ситамлар келди – бардошингизни тарбияладингиз...

Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди...

Тошбағирларга рўбарў бўлиб – меҳр беришни ўргандингиз...

Касал бўлиб – соғлиқни қадрини билдингиз...

Мусофир бўлиб – юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...

Ёшликда уқимай – улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...

Фақат сиздан илтимос:

Етим бўлмасдан ота-онани қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрлашни ўзингиз тезроқ ўрганинг!!! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч булади...

 

манба: azon.uz

Top