muslim.uz

muslim.uz

Среда, 14 Сентябрь 2022 00:00

«Эштой бобо» масжиди очилди

Аллоҳга ҳадсиз, ҳисобсиз шукрлар бўлсин, юртимизда масжидларнинг янги бинолари замонавий кўриниш касб этиб, мўмин-мусулмонларнинг баҳридилини очмоқда.

Бугун Бўка туманидаги "Эштой бобо" жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Зиёвуддин Нортожиев, туман имомлари, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар иштирок этди.

Масжиднинг эски биноси авариявий ҳолатга келиб қолган, қишда совуқ, ёзда иссиқ бўлар эди. Бундан ноқулайлик сезган намозхонларнинг таклиф ва тавсиялари, раҳбарларнинг саъй-ҳаракатлари билан масжиднинг янги биноси қад ростлади. Ажойиб гумбаз ҳудуд кўркига кўрк қўшди. Айни пайтда бу ерда 300 дан зиёд киши бемалол ибодатларни адо этишиш мумкин.

Янги жомега монанд тарзда замонавий таҳоратхона ҳам бунёд этилди.

Бу хайрли ишда ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан ўз ҳиссасини қўшган азизларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти Ахборот хизмати

Среда, 14 Сентябрь 2022 00:00

Тинчлик – буюк неъмат

Абдурауф ЁРБЕКОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакили ўринбосари

Бугун, 14 куни Қозоғистонда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари VII-Қурултойи бошланди. Унда дунёдаги турли дин вакилларининг раҳбарлари, таниқли уламолар билан бир қаторда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам иштирок этмоқда.

Нуфузли халқаро анжуман давомида иштирокчилар томонидан дин соҳасидаги амалга оширилаётган ишлар, динга боғлиқ бўлган глобал ва минтақавий масалалар муҳокама этилади. Тадбир ниҳоясида Қурултой декларацияси қабул қилинади.

Қурултойда жаҳонда маънавий-ахлоқий қадриятлар, динлараро бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлашда диний таълимнинг ўрни, динлараро мулоқот ва экстремизм ва терроризмга қарши курашда дин пешволарининг ўрни, жамият ривожида аёлларнинг ўрни каби йўналишларда маърузалар тингланиши ҳамда муҳокамалар ўтказилиши режа қилинган.

Тадбир тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Среда, 14 Сентябрь 2022 00:00

Меҳмон ризқ-рўз келтиради

Абдулҳай домла Турсунов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакили

Среда, 14 Сентябрь 2022 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани "Абу Ҳурайра" жоме масжиди имом-хатиби Фазлиддин домла Мусахоновнинг падари бузрукворлари Қудрат отанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечириб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Top