Ўзбекистон янгиликлари

«Эштой бобо» масжиди очилди

Аллоҳга ҳадсиз, ҳисобсиз шукрлар бўлсин, юртимизда масжидларнинг янги бинолари замонавий кўриниш касб этиб, мўмин-мусулмонларнинг баҳридилини очмоқда.

Бугун Бўка туманидаги "Эштой бобо" жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Зиёвуддин Нортожиев, туман имомлари, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар иштирок этди.

Масжиднинг эски биноси авариявий ҳолатга келиб қолган, қишда совуқ, ёзда иссиқ бўлар эди. Бундан ноқулайлик сезган намозхонларнинг таклиф ва тавсиялари, раҳбарларнинг саъй-ҳаракатлари билан масжиднинг янги биноси қад ростлади. Ажойиб гумбаз ҳудуд кўркига кўрк қўшди. Айни пайтда бу ерда 300 дан зиёд киши бемалол ибодатларни адо этишиш мумкин.

Янги жомега монанд тарзда замонавий таҳоратхона ҳам бунёд этилди.

Бу хайрли ишда ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан ўз ҳиссасини қўшган азизларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти Ахборот хизмати

749 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Ҳамдардлик билдирамиз Ҳамдардлик билдирамиз »

Янгиликлар

Top