Табобат

Тирноқлардаги  замбуруғ (грибок)дан халос бўлишнинг оддий усули

Оёқлар тирноқларининг сарғайиб, қалинлашиши ва янги қаватлар ўсиб чиқиши, дарз кетиши ва бармоқлар орасининг қичишиши — замбуруғ (грибок) инфекциясининг белгиларидандир. Статистика Ер юзи аҳолисининг ҳар 5-киши бу иллатдан азият чекишини таъкидлайди. Иммунитет пасайиши, тор пойабзал, оёқларнинг ҳаддан зиёд терлаши, бадандаги ортиқча вазн —бу касаллик юқишининг асосий сабаб бўлувчи омилларидандир. Агар оёқларда бундай белгиларни сезиб қолсангиз, зудлик билан ундан фориғ бўлишга киришинг.

Халқ табобати даволаш воситалари ўзининг фаоллигини амалда  кўрсатган. Улардан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Тирноқлар замбуруғ иллатиидан фориғ бўлишда фаол табиий восита
Оддий истеъмол содаси ва олма уксуси ёрдамида замбуруғга тўлиқ барҳам бериш мумкин.

Олма уксусини илиқ сувга 1 : 3 нисбатда аралаштирилади, бу аралашма тоғорага қуйилиб, унга оёқлар 20 дақиқа давомида солиб ўтирилади. Шундан сўнг оёқлар қуруқ ҳолга келгунича сочиқ билан артилади. Тоғорага яна 2 л илиқ сув қуйилади ва унга 2 ош қошиғида истеъмол содаси солиб аралаштирилади. Бу ваннага оёқлар 15 дақиқа давомида солиб ўтирилади, сўнг оёқлар ундан олиниб, сочиқ билан яна қуригунича артилади ва замбуруғ билан оғриган тирноқлар қайчи билан кесиб ташланади (улар осон ажралиб чиқади).

Замбуруғ инфекциясидан фориғ бўлиш учун
бу муолажани ҳар куни кечқурун то соғ тирноқ ўсиб чиққунигача давом эттирилади. Бу услубдаги муолажа моҳияти шундан иборатки, замбуруғ нордон сувда қирилиб битади, истеъмол содаси эса, касалликнинг янгитдан тарқалишига йўл қўймайди.

 Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади

27 март 2018 йил

ЎМИ Матбуот хизмати

29702 марта ўқилди
Top