muslim.uz
Фарғона вилоятида 238 нафар имом «Энг маърифатли имом» танловида иштирок этди
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳри ва вилоятларда “Энг маърифатли имом” танловининг биринчи босқичи ўтказилмоқда.
Фарғона вилоятида жами 238 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари танловнинг туман-шаҳар босқичида иштирок этишди. Иштирокчилар Қуръони карим, ақоид, фиқҳ илмлари бўйича саволларга жавоб бердилар. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра, қуйидагилар ўз ҳудудларида биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичига йўл олдилар.
Юсупжанов Алишер Ибрoҳимжон ўғли – Фарғона шаҳар «Нур» масжиди имом-хатиби;
Азамов Иқбол Мавлон ўғли – Қўқон шаҳар «Дегрезлик» масжиди имом-хатиби;
Мамарасулов Юнусхон Юсуфжон ўғли – Марғилон шаҳар «Саид Жалолхонтўра» масжиди имом-хатиби;
Абдужамилов Аслиддин Абдулҳафиз ўғли – Қувасой шаҳар «Аҳмадали бобо» масжиди имом-хатиби;
Каримов Хайрулло Рўзимуҳаммад ўғли – Қўштепа тумани «Сармазор» масжиди имом-ноиби;
Сайфуллаев Сардорбек Аҳадулло ўғли – Ёзёвон тумани «Абу Ҳурайра» масжиди имом-ноиби;
Масаидов Саидкамолхон Умарали ўғли – Тошлоқ тумани «Ибн Умар» масжиди имом-хатиби;
Тўрахонов Таваккалхон Зиёдхон ўғли – Қува тумани «Мавлон ҳожи» масжиди имом-хатиби;
Абдуназаров Воҳиджон Маманазар ўғли – Сўх тумани «Хожа Абулқосим» масжиди имом-хатиби;
Абдухолиқов Абдумўмин Абдурасул ўғли – Фарғона тумани «Ҳувайдо» масжиди имом-хатиби;
Норимов Валижон Юлдашали ўғли – Олтиариқ тумани «Полосон» масжиди имом-хатиби;
Қурбонов Неъматали – Риштон тумани «Хўжай боб» масжиди имом-хатиби;
Мўйдинов Маҳмуджон Ғуломиддин ўғли – Бағдод тумани «Қоровултепа» масжиди имом-хатиби;
Лутфиддинов Мансуржон Собир ўғли – Бувайда тумани «Сўфи Оллоёр» масжиди имом-хатиби;
Аҳмадхўжаев Насруллохон Аъзам ўғли – Учкўприк тумани «Муҳаммаджаҳонгирхон Ғозий» масжиди имом-хатиби;
Аҳмедов Отабек Эргашхўжа ўғли – Данғара тумани «Оқтепа» масжиди имом-хатиби;
Тўхтабоев Абдулазиз Абдулфатто ўғли – Бешариқ тумани «Фирдавс» масжиди имом-хатиби;
Пармонқулов Анваржон Алижон ўғли – Фурқат тумани «Ал-Мадинатул Мунаввара» масжиди имом-хатиби;
Норматов Даврон Нурали ўғли – Ўзбекистон тумани «Оқтепа» масжиди имом-хатиби.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
Масжидлар бўлими мудири Сирдарё вилоятида масжидлар қурилиши жараёни билан танишди
Жорий йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов Сирдарё вилоятида қайта қурилаётган масжидлар билан танишди.
Ҳозирги кунда Сирдарё вилоятида “Бахт”, “Исмоил Бухорий”, “Муҳаммад Бобур” жоме масжидлари тўлиқ янгидан қурилаётган бўлса, “Акбарали ота”, “Янги ҳаёт”, “Аҳмадхўжа” масжидлари ҳам шу йили қайтадан қурилиши режалаштирилган.
М.Қаюмов қурилиш жараёни билан танишар экан, ҳар бир ишни маҳалла фаоллари билан бамаслаҳат, ҳамфикр бўлиб олиб боришни, масжид меъморий услубларида миллий ва замонавий анъаналардан уйғун ҳолда фойдаланиш лозимлиги, таҳоратхоналарда кексалар ҳолатини алоҳида ҳисобга олиш ҳамда ногиронлиги бор фуқаролар учун ҳам махсус шароитлар қилиш юзасидан тавсиялар берди.
Эътиборлиси, “Бахт” жоме масжиди аввалги жойлашган ўрнидан бироз марказда, яъни М-34 магистрал йўли бўйида қурилмоқда. Бу эса нафақат ҳудуд аҳолиси балки, маҳаллий йўловчиларнинг ибодатларини адо этиб олишлари учун қулайлик туғдиради. Масжид 800 намозхонни сиғдириши режалаштирилган. Бундан ташқари Оқ олтин туманида катта йўл бўйида жойлашган “Ҳазрати Али” масжидининг таҳоратхонаси ҳам янгидан кенгайтирилиб қурилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
Ўзбекистон делегацияси Ал-Азҳарнинг “Экстремизмга қарши курашиш халқаро маркази” фаолияти билан танишди
Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турибди.
Ўзбекистон делегацияси мазкур Марказ фаолиятининг халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида Ал-Азҳарнинг “Экстремизмга қарши курашиш обсерваторияси ва электрон фатволар бўйича халқаро марказ” фаолияти билан яқиндан танишди.
Маълумот учун, Мисрдаги мазкур марказ террористик гуруҳлар томонидан оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган экстремистик ғоя ва мафкуралар билан боғлиқ жараёнларни мониторинг қилиш, уларга ал-Азҳар халқаро фатво маркази орқали илмий раддиялар бериш, шунингдек, соф исломий тушунчаларни ёйиш ва унинг инсоний қадр-қийматини қўллаб-қувватлашдаги ролини кўрсатиш ҳамда ёшларни ёлғон тасаввурлар орқали турли оқимларга қўшилиб қолиш сабабларини ўрганиб чиққан ҳолда бунинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
“Ҳаж” ва “Умра” зиёратига борувчилар учун тиббий кўрик янада енгиллаштирилди
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган фуқаролар туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларида, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда марказий поликлиникалардан бирида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Илгари тиббий кўрикнинг барча босқичлари фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек Тошкент шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул ўтказилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Беморнинг ҳузурида айтилган гапларга фаришталар “Омин” дейдилар
Беморни зиёрат қилиш мусулмоннинг мусулмон биродари зиммасидаги ҳақларидан биридир. Бу ҳақни адо этиш билан банда кўплаб яхшиликлар, ажру савобларга эришади. Биринчидан, бемордан ҳол-аҳвол сўраб, яхши ниятлар билдириш билан дардманнинг кўнгли кўтарилиб, хурсанд бўлади. Дарди енгиллашади. Иккинчидан, беморнинг ҳузурида дуолар қабул бўлиши ҳақида саҳиҳ ҳадисларга кўра беморнинг ҳаққига ва бемор зиёратчиларининг ҳаққига дуода бўлади. Энг муҳими бу билан Аллоҳ ризолигига эришилади.
Динимизнинг ана шундай мўтабар, инсонпарвар одобларини жамоасига ўргатиб келаётган Самарқанд вилояти Нарпай тумани “Қориравот” жоме масжиди имом-хатиби Сайдулло Рўзиев маҳалла аҳли билан биргаликда “Ўзбеккент” маҳалласида яшовчи, кўпдан бериб дардманд бўлиб ётиб қолган А.Файзиев зиёратида бўлдилар. Бемор ҳузурида Қуръони карим тиловат қилинди. Онахондан кўнгил сўраб, шифо дуолари айтилди. Дори даармон ва бошқа харажатлари учун бир миллионга яқин моддий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими