muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов “Al Jazeera” (Қатар) медиа-корпорациясининг бош директори Мустафо Суаг билан онлайн-мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва “Al Jazeera” медиа-корпорацияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Мустафо Суаг Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, журналистлар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва медиа соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда, жумладан, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва маданий-тарихий меросини тарғиб қилиш бўйича қўшма дастурларни амалга оширишга келишиб олди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Давронбек АБДУҚОДИРОВ - "Имом Фахриддин ар-Розий" ислом билим юрти мудири

Среда, 14 Июль 2021 00:00

Ақидада адашмайлик! (аудио)

Ҳомиджон домла Ишматбеков

— Эснаган пайтимизда нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунга динимизда асос бор-ми?

— Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунга кўра, бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин. Чунки (эснаган пайтда): “ооҳ, ооҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Эснаш малолланишдан юзага келиб, дангасаликка сабаб бўлади. Бундай ҳолатда шайтон уни йўлдан оздириши осон бўлади. Баъзи уламолар шайтон васваса қилиш учун оғзидан кириб олади, деганлар. Валлоҳу аълам!

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Вторник, 13 Июль 2021 00:00

«ЎКСИНМАНГ, ЁЛҒИЗ ЭМАССИЗ!»

Ташриф жараёнларида уламолар ва ишчи гуруҳ аъзоларининг эътиборидан ҳеч бир масала четда қолмаяпти.

Бугун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маъсул ходими Омила Арипова, Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходими Марямхон Абдуллаева Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманларига ташриф буюриб, отинойилар билан суҳбатлар ўтказишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни тартибга солиш, уларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар билан таништириш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, маслаҳатларини аямадилар.

Тадбир шуниси билан аҳамиятлики, бу жараёнда ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳам эътибордан четда қолмаяпти. Мисол учун, ишчи гуруҳ аъзолари Чиноз туманидаги “Янгиобод” маҳалласида яшовчи оиланинг дарду ташвиши тингланди, мазкур хонадон аъзоларига тегишли ёрдамлар берилди.

Шунингдек, “Чорвадор” маҳалласида яшовчи Айнур Ибрагимова ишчи гуруҳ аъзоларига пенсия ололмаётгани тўғрисида шикоят қилди. Унинг муаммоси жойида ҳал этилди.

Ташрифлар давомида амалга оширилаётган хайрли ишлар, муаммолар ўрганилиб, жойида бартараф этилаётгани кўнгли ўксик инсонларга “Ўксинманг, ёлғиз эмассиз!” деяётгандек, гўё.

* * *

Ишчи гуруҳ аъзоларининг аҳоли ва хотин-қизлар билан учрашувлари Қуйи Чирчиқ туманида ҳам бўлиб ўтди. Унда динни тўғри талқин қилиш ва оилалар тинчлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Top