muslim.uz

muslim.uz

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуслари билан имом-хатиб ва имом ноибларининг қироатларини, шунингдек, муаззинларнинг азон айтиш маҳоратларини сайқаллаш ҳамда азон ва тажвид илми борасидаги билимларини назоратдан ўтказиш ишлари бошланди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари ҳамда муаззинлар суҳбатдан ўтказди. Уларнинг азон ҳамда тажвид борасидаги билимларини текшириб, керакли тавсиялар берди.

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуслари билан имом-хатиб ва имом ноибларининг қироатларини, шунингдек, муаззинларнинг азон айтиш маҳоратларини сайқаллаш ҳамда азон ва тажвид илми борасидаги билимларини назоратдан ўтказиш ишлари бошланди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари ҳамда муаззинлар суҳбатдан ўтказди. Уларнинг азон ҳамда тажвид борасидаги билимларини текшириб, керакли тавсиялар берди.

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Среда, 31 Май 2023 00:00

“Кавсар”дан мурод нима?

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

“(Эй Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик. Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир” (Кавсар сураси).

“(Эй Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик”. Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо ва бошқа муфассирлардан қилинган ривоятларга кўра, оятдаги “Кавсар”дан мурод – кўп яхшилик, шу жумладан, Қуръони карим нубувват, илм, ҳикматдир. Ёки бу Қуръон фазилати туфайли берилган кўп яхшиликлардир.

Албатта, у Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз ҳадисларида таъкидлаганларидек, Аллоҳ таолонинг Набий алайҳиссаломга махсус инъом этган ва ажойиб сифатларга эга бўлган жаннатдаги дарёси ҳамдир.

“Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир”.

Имом Замахшарий ва Имом Насафий келтиришича, “кавсар” араб тилида “кўплик” сўзининг ўзаги бўлган “касра”нинг “фавъал” вазнидаги шаклидир. Кўпликнинг муболаға даражасини ифодалайди. Яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга оламлар Рабби кўплигининг чегараси бўлмаган, икки дунёда ҳеч кимга берилмаган даражадаги яхшиликлар берган.

У зот учун икки яхшилик жам бўлган:

– энг улуғ ва мўл-кўл неъматларга эришиш;

– ато қилувчиларнинг энг Карамлиси ва неъмат берувчиларнинг энг Улуғидан ушбу яхшиликларни қабул қилиб олиш.

Демак, Набий алайҳиссалом мана шундай неъматлар билан у зотни иззат қилган, шарафли айлаб, халойиқнинг миннатидан сақлаган Парвардигорига ибодат қиладилар ва Аллоҳнинг розилиги учун қурбонликни бажо келтирадилар.

Мана шундай васфга эга Набий алайҳиссаломнинг зикри минбар ва минораларда, ҳар бир олим ва зикр қилувчининг тилию дилида дунё тургунча жорийдир. У зотнинг зикри Аллоҳнинг зикри билан бирлашади. Охиратда эса у зот учун таърифу тавсифга сиғмайдиган неъматлар бор.

Албатта, “кўп яхшилик”ларнинг аввалида Қуръони карим туради. Чунки илму ҳикмат, нубувват ва у зотга берилган бошқа барча яхшиликлар Қуръони каримда мужассам. У, Имом Замахшарий таърифлаганидек, чегараси бўлмаган даражадаги яхшиликнинг айнан ўзидир. Қолаверса, яхшиликларнинг барчасини жамлаган Қуръон билан қўлга киритиладиган яхшилик ҳам абадий давом этади, чегараланиб қолмайди.

Жўрабек ОМОН ўғли
тайёрлади.

"Ҳидоят" журналининг 2023 йил 4-сонидан олинди

Куала-Лумпур. Осиё ва Океаниядаги ислом банкининг 62,7 фоизи фақат Малайзияга тегишли ва минтақада исломий банк иши учун энг катта бозорга эга.
“Малайзия ислом банклари бозорининг 62,7 фоизига тўғри келади”, – дея ёзади “Global Ratings” агентлиги.

Aгентлик Малайзиянинг Осиё ва Океания минтақасидаги ислом банки хизматлари жами фаолларининг 62,7 фоизига эгалик қилишини ва минтақадаги исломий банк хизматларининг энг йирик бозори эканини ва яқин икки йил ичида ўз мавқеини сақлаб қолиши мумкинлигини эълон қилди.

Aгентлик келгуси икки йил ичида Жануби-Шарқий Осиё мазкур кўрсатгич бўйича 8 фоизга ўсишини башорат қилди. Чунки Малайзия минтақадаги ўз мавқеини сақлаб қолади. Ҳисоботда Малайзия ва Индонезиядаги исломий банкларнинг бозорда асосий ва жорий капитали борлиги қўшимча қилинган.

Aгентликнинг таъкидлашича, Малайзияда ушбу соҳада комплекс хизматлар кўрсатувчи ислом банкини қуриш бўйича таклиф этилаётган лойиҳа мамлакатда ислом банки ривожланиши таъминлайди ва унга келажакда смарт-хизматларнинг қўшилиши уни янада қўллаб-қувватлайди.

Мониторинг маркази Малайзиядаги ислом банкларининг Жануби-Шарқий Осиё минтақасида исломий молиялаштиришдан олинган улуши 2026 йилгача 45 фоизга ошиши хабарини берди.

Рейтинг фирмаси Малайзия ислом банклари атроф-муҳит, ижтимоий ва бошқарув (ЕСГ) соҳаларида ҳам етакчи эканини қўшимча қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ушбу кўрсатувда:

04:34 - Таматтуъ ҳажи тўғрисида тўлиқ маълумот берсангиз.

06:30 - Офтобда эҳромни бошга ташлаб олса бўладими?

14:00 - Ҳажга борувчи кишининг қарзлари бор бўлса, қарз сўралишига қарамасдан, қарзнинг қайтариш муддати келганда кетаверса ибодати тўкис адо этилган бўладими?

15:55 - Ҳажни ният қилиб, аммо ҳаста кишига маблағини берса, ҳажга борган ҳисобланадими?

19:55 - Ҳаж қилишни чиндан хоҳлаган лекин камбағаллиги туфайли ҳаж қилолмайдиганлар учун бирор бир саҳиҳ ҳадис борми?

25:05 - Эҳромдаги одам бошига яра чиққан бўлса, агар сочини олдирса жароҳатдан суви чиқиб кетса бошни атрофидан қайчи билан озгина кесиб қўйса бўладими?

Top