muslim.uz

muslim.uz

الإثنين, 06 حزيران/يونيو 2022 00:00

Наманган туманида сайёр йиғилиш ўтказилди

4 июнь куни Наманган туманида тумандаги масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари ва мутаваллилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов ҳамда вакиллик мутахассислари иштирок этдилар.
Йиғилишда тумандаги масжидлар ҳолати, намозхонлар учун яратилган шароитлар, масжидларнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш, диний соҳа ходимлари томонидан амалга оширилган маънавий- маърифий ишлар таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

Наманган туманида сайёр йиғилиш ўтказилди
Наманган туманида сайёр йиғилиш ўтказилди
Наманган туманида сайёр йиғилиш ўтказилди
Наманган туманида сайёр йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

الإثنين, 06 حزيران/يونيو 2022 00:00

Баъзи кимсаларга раддия (видео)

Жиззах шаҳар "Хавастлик" жоме масжиди имом-хатиби
Нарзулла домла Аҳмедов

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида иншолар (эсселар) танлови учун қатнашадиган талабалар учун Қарши давлат университетининг “Педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси катта ўқитувчиси Санаев Мирсанжар иштирокида эссе ёзиш бўйича мастер-класс машғулоти ўтказилди.
Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 10-00 да билим юрти талабалари ўртасида “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусидаги иншолар (эсселар) танловининг биринчи босқичига старт берилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Шу йил 3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Россия Федерацияси диний идоралари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди. Унда Диний идора раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосарлари Ўткирбек Ҳасанбоев ва Иброҳимжон домла Иномов, шунингдек, Россия мусулмонлари диний жамоасининг раҳбари, Москва муфтийси Альбир ҳазрат Крганов, Рус православ черковининг Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари Митрополит Викентий, Россия динлараро кенгашининг ижрочи котиби Дмитрий Сафонов, Россия диний эркинликни ҳимоя қилиш уюшмаси раиси Сергей Мельников ва бошқа мутасадди вакиллар иштирок этди.

Самимий учрашув давомида Ҳомиджон домла Ишматбеков меҳмонларни ташриф билан қутлаб, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз ташаббуси юртимизда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлаш, фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар тўғрисида сўзлаб берди.

Ҳомиджон домла Ишматбеков ўз сўзлари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хорижий давлатлар диний идоралари ва нуфузли исломий ташкилотлар билан ҳамкорлиги ривожланиб бораётгани, яқинда халқаро майдонда катта эътироф этилган “Декларайиялар мулоқоти” номли халқаро форум ўтказилгани, унинг якунида қабул қилинган Бухоро декларацияси ҳужжатининг аҳамияти, шунингдек, Диний идоранинг Фатво бўлими фаолияти кенгайтирилиб, Фатво марказига айлантирилгани, зиёрат туризмини тарғиб қилиш борасида ҳам тизимли ишлар қилинаётгани, ҳар йили Рамазон ойида имом-хатибларимиз АҚШ, Европа, Россия ва МДҲ мамлакатлари таклифлар асосида мазкур давлатларда хизмат сафарида бўлишаётгани ҳақида маълумот берди.

Учрашув мобайнида Рус православ черковининг Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари Митрополит Викентий самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, юртимиздаги диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик қадриятга айланганини таъкидлади. Асрлар давомида мана шу заминда ривожланиб келган миллатлараро ва диний бағрикенглик ғояларини қадрли мерос сифатида сақлаш йўлида шу юртда яшовчилар биргаликда ҳаракат қилиши лозимлиги, дунёда тинчлик-осойишталикни сақлаш, диний бағрикенгликни таъминлашда нақадар катта аҳамиятга эга экани бугунги мураккаб даврда яққол намоён этаётганини қайд этди. Шунингдек, Митрополит Викентий Ўзбекистонда православиянинг 150 йиллик юбилейи нишонланишини маълум қилди.

Россия мусулмонлари диний жамоасининг раҳбари, Москва муфтийси Альбир ҳазрат Крганов ҳам юқори даражадаги учрашув учун ташаккур айтиб, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар жуда юқори даражада экани, бу, шубҳасиз, Исломнинг сақланиши ва ривожланишига хизмат қилиши, Россия мусулмонлари диний жамоаси узоқ йиллар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан анъанавий ислом, таълим, маънавият ва маданиятлараро мулоқотнинг асосларини мустаҳкамлаш, мамлакатимиз табаррук қадамжолари бўйича зиёрат туризмни ривожлантириш соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келинаётгани, айниқса, Россия Федерацияси ва Марказиё Осиёдаги кўплаб таниқли уламолар Мир Араб, Тошкент ислом институти битирувчилари эканини қайд этиб, келгусида соҳанинг барча жабҳаларида ҳамкорликни изчил давом эттириш лозислигини қайд этди.

Альбир ҳазрат Крганов ўз сўзида давом этиб, Ўзбекистондаги диний таълим муассасалари битирувчиларини алоҳида эътироф этиб, мамлакатимизда диний таълим мактаби мукаммаллигини айтиб ўтди. Шунингдек, Россияда мигрантлар учун ёрдам кўрсатувчи муассасалар йўлга қўйилгани, келажакда янги мадрасалар очиш ва унга Ўзбекистондан ўқитувчи ва таржимонлар жалб қилиш режа қилинаётганини маълум қилди. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг muslim.uz порталининг рус тилида ҳам фаолият юритаётгани учун миннатдорчилик билдирди ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифлар билдирди.

Россия динлараро кенгашининг ижрочи котиби Дмитрий Сафонов диний ташкилотларнинг ҳамкорликдаги фаолияти муҳимлиги, ёшларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масаласи эканини таъкидлаб ўтди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон ва Россия диний соҳа вакиллари диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, динлар аро тотувликни мустаҳкамлаш, келгусида бирдамликдаги хайрли ишлар салмоғини ошириб бўйича ўзаро келишиб олинди.

Учрашув якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғалар тақдим этишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла ҳазратлари

Мақолалар

Top