muslim.uz
Рамазон суҳбатлари: Салоҳиддин домла Шарипов - Ғанимат дамлардан унумли фойдаланайлик!
Елпиғич ва музлатгич керак (Аудио)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан лавҳалар: Нубувватдан аввалги мўъжиза (Аудио)
Ҳақиқатни билмай ҳаракат қилманг (Аудио)
Рамазон бу
Ойлар сарвари бўлган,
Рамазон бу, Рамазон.
Қалблар гавҳари бўлган -
Рамазон бу, Рамазон!
Гўзал моҳитобондур,
Бир ойгина меҳмондур.
Покланишга имкондур,
Рамазон бу, Рамазон!
Аввали раҳмат эрур,
Мағфиратга юз бурур.
Дўзахдан нажот берур,
Рамазон бу, Рамазон!
Чин банда қадрин билар,
Силайи раҳм қилар,
Саховатдан нур илар,
Рамазон бу, Рамазон!
Қилиб иймон шукрини,
Ҳақ дин — Ислом фикрини.
Қўймас тилдан зикрини,
Рамазон бу, Рамазон!
Кўнгилларни эритган,
Каломларни дур этган.
Чеҳраларни нур этган -
Рамазон бу, Рамазон!
Дуоларни айлаб сой,
Иймонга бўламиз бой.
Қуръон нозил бўлган ой -
Рамазон бу, Рамазон!
Ҳақ ризоси кўчида,
Тоат кундуз-кечида.
Қадр бордир ичида -
Рамазон бу, Рамазон!
Рўзамиздур қаноат,
Мўъжизаю, синоат.
Рабб олдида шафоат,
Рамазон бу, Рамазон!
Ғаниматдур ҳар дами,
Ихлослилар байрами.
Аллоҳнинг кенг карами,
Рамазон бу, Рамазон!
Ойлар сарвари бўлган,
Рамазон бу, Рамазон.
Қалблар гавҳари бўлган -
Рамазон бу, Рамазон!