Мақолалар

Ер ва Ой ўртасидаги масофа   

Аллоҳ таоло бу борлиқни аниқ ўлчов ва ўта нозик низом билан яратган. Сайёрамиз билан боғлиқ ҳар бир масофалар ва оғирликлар бизнинг Ер юзидаги ҳаётимизга муносибдир.

Олимлар Ер сайёраси ва Ойни ўрганганларида, уларнинг бир-биридан узоқлиги ақлни лол қолдирадиган даражада нозик ва аниқ қилиб белгилаб қўйилганини, ҳеч қандай тасодифнинг асари йўқлигини англаб етдилар.

Ернинг диаметри аниқ ўлчовли бўлиб, яшашимизга, Ерни доира шаклида эмас, балки ёйилган шаклда кўришимизга мосдир.

Ернинг диаметри 12742 километр бўлиб, бу миқдор биз Ернинг устида юрганимизда унинг доирасимонлиги кўзимизга сезилмаслигига хизмат қилади.

Ойнинг диаметри эса 3474 километр бўлиб, бу миқдор Ойнинг сиртида юрганимизда уни ёйиқ ҳолда кўришимиз билан бирга доирасимонлиги ҳам сезилиб туради.

Ернинг зичлиги Ойнинг зичлигидан 81 марта кучли бўлиб, бу зичлик Ойни тортиб туриш ва Ой Қуёшнинг йўлдошига айланиб қолмаслиги учун керакдир. Агар шундай бўлмаса, Ой Ернинг тортишиш майдонидан узоқлашиб, зичлиги оғирроқ бошқа сайёра тарафга бориб, унинг йўлдошига айланиб қолган бўларди.

Ер билан Ой орасидаги ўртача масофа 384000 километр бўлиб, бу масофа ой давомида ўзгариб туради. Бу масофа Ойнинг Ер яқинида қолишига, қоронғу кечаларимизни ёритишига ва Ердаги Ой билан боғлиқ жараёнларнинг тартибли кечишига сабаб бўлади.

Агар Ой Ерга ҳозиргидан кўра яқинроқ бўлганда, Ерда даҳшатли фалокатлар, сув тошқинлари содир бўлган бўларди. Агар Ой Ердан узоқроқ

“Қуёш ва ой ҳисобдадир” (Роҳман сураси, 5-оят).

Яъни улар аниқ ҳисоб билан яратилган, асло бўлганида, биздан узоқлашиб, сўнган юлдуз каби кўздан ғойиб бўларди.

Ер ва Ой орасидаги масофалар ва улардаги зичликнинг шу миқдорда бўлиши Ердаги ҳаётнинг давом этиши учун зарур ва муносибдир.

Ер ва Ой ҳақидаги бу фикрлардан кейин уларнинг тасодифан пайдо бўлиб қолмаганини, тасодифан бир-биридан шу узоқликда жойлашмаганини билиб оламиз. Барча-барчаси – орадаги масофа миқдори ҳам, улардаги зичлик миқдори ҳам Аллоҳ таолонинг тақдири, ўлчови билан бўлган. Роббимиз азза ва жалла Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

 

 الشَّمْسُ وَالْقَمَرُ بِحُسْبَانٍ

“Қуёш ва ой ҳисобдадир” (Роҳман сураси, 5-оят).
Яъни улар аниқ ҳисоб билан яратилган, асло тасодифий пайдо бўлиб қолмаган.

 

 

 

Абдуддоим Каҳелнинг мақоласидан

Нозимжон Иминжонов таржима қилди

Read 18033 times

Мақолалар

Top