Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
- Қолоқликнинг энг муҳим сабабларидан бири — бир ишни, вазифани унинг мутахассиси бўлмаган кишига топширишдир!
«Тарих мухрлаган сўзлар»
- Шарафли фақирлик ориятсиз бойликдан афзалдир!
Жорж Бернард Шоу
- Баъзи одамлар сизни ташлаб кетишади. Лекин бу ҳаётингиз тугади дегани эмас. Балки бу ҳаётингизнинг фақат уларга боғлиқ қисми тугади деганидир.
Уил Смит
- Қурол билан террорчиларни ўлдира оласан. Аммо, таълим билан терроризмни ўлдира оласан.
Малала Юсуфзай
- Баъзи одамлар «акса уриш»га ўхшайди. Ҳаётингдан чиқиб кетганидан кейин «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» дейишинг керак!
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов