Мақолалар

Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир

 Хасан Басрий р.а. “Оли Имрон” сураси 185 — оятини ўқиди: 

كل  نفس  ذاءقة  الموت

Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир.

Айтади, мен бу оятни узоқ ўқиб фикр қилиб туравердим ва қайта-қайта такрорлар эдим. Шунда бир овоз келдики, Бу оятни яна қанча такрорлайсан, ҳар ўқиганингда бу оят маъносини тафаккур қилиб осмонга юзланмаганлигинг учун мен тўрт минг жинни ҳалок этдим. Ҳаммод ибн Зайд р.а. ҳеч қачон ўтирмас  ўтирадиган бўлса ҳам, ҳозир туриб кетадигандек ўтирар ва яна туриб кетар эди. Сабабини сўрашганида, Аллоҳни азобидан омонда бўлганлар ҳотиржам ўтириши мумкин, мен эса шу кеча ёки шу кундузда бало тушиб қолмасми? деб ўйланаман дер экан.

12) Яна уларнинг аҳлоқларидандир, ҳар бир ўтирган жойида пайғамбаримиз с.а.в. га саловот айтишликлари ва Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолмасликлари.

Иброҳим ибн Адҳам р.а. (айтади) ўзи билан ҳамсуҳбат бўлганларга бу суҳбатга кетган вақт Аллоҳни зикридан тўхталиш эвазига бўлмаслиги кераклигини шарт қилар эдилар. Довуд Тоий р.а. айтади: “Ҳар бир инсонни жони чиқишда ташналик бўлиб, бу дунёда сувсаб жон беради, лекин Аллоҳни зикрида бўлганларгина, бундан мустасно (яъни зикр қилишликни кўплаб фойдалари бор). Вуҳайб ибн Вирд р.а. айтади: “Йиғини Аллоҳни зикр этиш билан бошлайдиган инсонлар Аллоҳга энг аъло инсонлардир. Абул Малик р.а. Аллоҳни эслаганида (зикр қилганда) ҳаяжонланиш, завқланиш ҳосил бўлар ва бу завқланишлигим Аллоҳ мени эслаганидан деб айтар эди ва  қуйидаги “Бақара” сурасининг 152-оятини ўқир эдилар: 

فا ذكرونى  اذكركم

 Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман

Бирор кўчада кетаётганида Аллоҳни ёдидан кўтариб унитиб қолса шу кўчадан бошқаттан зикр билан юриб қайтиб  келар эди. Ва менга қиём куни шу кўча ва ундаги барча нарсалар шаҳодат борлигини яхши кўраман деб айтар эди. Довуд а.с. ўз дуоларида айтар экан. «Эй Парвардигорим мени зокир бандаларингдан қилгин. Агар билиб билмай зокирлар мажлисидан ғофиллар мажлисига юрсам оёғларимни синдиргил чунки бу сендан бўлган  неъмат мени зараримга ишламасин.» Ваҳб ибн Мунаббаҳ р.а. айтар эди. Бир кишига ажабланаманки ўлган тана учун йиғлайди. Ўлган қалб учун йиғламайди Ҳолбуки  қалб ўлиши танани ҳалокатидан кўра оғирроқ

13) Яна уларни ахлоқларидан ҳисобланади ҳар касал бўлганларида мен шу касаллик билан оламдан ўтиб кетадиган бўлсам зиммамдаги ҳақларни адо этолмай қоламан, тавба қилмай жон таслим этсам нима бўлади деб қалблари ларзага келишлиги. Бир куни Ҳисон ибн Синон р.а. бетоб бўлиб қолганида ҳолидан хабар олганлар кириб «кўнглингиз нима тусайди?» Деб сўрашганида у зот шундай жавоб берган экан:  Ўлимимдан олдин узун кечани намоз ва изтиғфор билан ўтказсам эди.

Иброҳим Нахаъий р.а. вафоти яқинлашганида мени ҳозир дўзах кутиб туриптими ёки жаннат? Деб йиғлаган. Абу Ҳурайра р.а. ажал пайти келганда қаттиқ йиғлади. Сабабини сўраганида у зот «Сафаримни узоқлиги, тайёргарлигини камлиги, ишончу иймонимни заифлиги’ пулсиротдан дўзахга қулашлик хавфларидан йиғлаяпман” деб айтган экан.

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов

АНДИЖОН ВИЛОЯТ ВАКИЛЛИГИ

ЎМИ матбуот хизмати

 

Read 5766 times

Мақолалар

Top