Мақолалар

Бу – аёл!

Аёл эрининг қариндошларини, улар аёлга зулм қилганларидан кейингина ёмон кўриб қолади.

Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.

Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.

Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.

Уйининг масъулиятини ва ғамларини ўз зиммасига олган, раҳбарликни ҳам қўлига олган аёл бахтли аёлдир деган гапга ишонманглар! Аслида ҳар қандай аёлнинг қалб тубида уни ҳимоя қиладиган, уйининг масъулиятларини кўтарадиган эркакка эҳтиёж, елкасига бошини қўйишга истак бор.

Агар ҳаёт аёлларнинг вазифаларини ўзгартирган бўлса ҳам аёл ўзининг табиатини ўзгартиргани йўқ.

Аёл, ҳатто дунё тўла бойликка эга бўлса ҳам, севган эридан ҳадя олса, қувонади.

Аёл ҳалиям севган эри учун дунёни сотиб юборишга тайёр.

Аёл ҳалиям меҳрибон қалб соҳиби бўлган эркакни хоҳлайди. Ҳатто ўзи бош вазир бўлса ҳам.

Агар аёл унинг меҳнатини, хизматини қадрлайдиган инсонни топгудек бўлса, керак бўлса хафтасига етти кун, суткасига 24 соат ишлаши мумкин.

Азиз эркаклар, аёлларни қадрлайлик! Улар бизга Аллоҳ таолонинг омонати эканини унутмайлик!

 

 

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

 

Read 3409 times

Мақолалар

Top