Мақолалар

Қандай одамга бутун дунё неъматлари жам бўлгандек бўлади?

Бу дунёда яшар эканмиз ҳар биримизнинг яхши орзу ниятларимиз, хайрли мақсадларимиз бор. Орзу ниятларимиз ва хайрли мақсадларимизга етишишимиз учун аввало тинчлик-хотиржамлик, соғу-саломатлик керак. Дунёнинг баъзи мамлакатларидаги беқарорлик, бесамар урушлар, табиий офатлар, айрим мамлакатларда террорчилик, наркобизнес, миллат танламас чегара билмас иллатлар халқаро хавфсизликка таҳдид солаётганини кўриб, тинчлик-хотиржамлик бебаҳо тенгсиз неъмат эканлигини кундан кунга яхшироқ ҳис қилиб бораяпмиз. Халқимизнинг энг яхши кўрадиган ва энг кўп такрорлайдиган дуоси танисиҳатлик-хотиржамлик ҳақида. Иккита одам кўришиб учрашиб қолса, танисиҳатлик-хотиржамликни берсин деб дуо қилади.

Салмата ибн Убайдуллоҳ (р.а.)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в.); “Кимки оиласининг бағрида вужуди соғлом олдида бир кунлик таоми бор холда тонг оттирса, унга бутун дунё неъматлари жам бўлгандек бўлибди” дедилар.

Озод ва обод жаннатмакон файзли диёрда оиламиз бағрида хавфу-хатар қўрқинчлардан омонда тонг оттираётганимиз тонгда турганимизда вужудимиз соғлом бўлиб, юрагимиз уриб, кўзимиз кўриб, оёғимиз юриб турганлиги, ҳузуримизда егулик озуқаларимизни борлиги, Аллоҳ таолонинг бебаҳо неъматидир. “Инсон ва қонун” газетасининг 2015-йил 03-март 9-сонида дунё бўйича 840 миллион одам қорни тўймайди. Бир кунда эса 35 минг одам очлик туфайли оламдан ўтади. Дунёнинг 86 мамлакати ўзининг аҳолисини озиқ-овқат билан таминлай олмайди деган маълумот келтирилган.

Бизлар хавфу-хатар қўрқинчлардан омонда тонг оттираётганимизда дунёда минг-минглаб одамлар кечалари хотиржам ухлай олмаётгани, тонгни қўрқинч билан қарши олаётгани ҳақиқат.

Шоир айтади:

Кўринг қанча юртнинг одамларин,

Ташлолмайди хотиржам бир қадамларин.

Қадрин билинг Ҳақнинг шундоқ карамларин,

Бундан ортиқ яна нима керак бизга.

Қанча юртлар сув остида қолмоқдадур,

Қайларгадур террор ғавғо солмоқдадур.

Аллоҳ бизни паноҳига олмоқдадур,

Бундан ортиқ яна нима керак бизга.

 

Рсулуллоҳ (с.а.в.); “Аллоҳдан авф ва офиятни сўранглар ҳеч бирингизга иймондан кейин офиятдан яхшироқ неъмат берилмаган” дедилар.

Тинчлик танисиҳатлик Қодир Аллоҳнинг,

Инсонларга берган икки неъмати.

Улардан бенасиб не-не одамлар,

Иккисин эъзозида Расул уммати.

Тинчлик офиятлик иймондан кейинги энг бебаҳо неъмат экан.

Тинч осойишта диёрда хайр бор, барака бор, эртанги кунга ишонч бор. Тинч осойишта бўлмаган диёрда эса хайр йўқ, барака йўқ, эртанги кунга ишонч йўқ.  

 

Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани

“Обидхон Махдум” масжиди имом-хатиби

Атамуродов Абдужалил

Read 3284 times

Мақолалар

Top