Мақолалар

Кўрмаган тушини "кўрдим", деган ёлғончидир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким ўзи кўрмаган тушини "Кўрдим", деб айтса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди", дедилар".

 Бухорий ривоят қилган.

Кўрмаган тушини "Кўрдим", деб айтадиган одам қиёмат куни хижолатда қолар экан. Ўша даҳшатли кунда ундан қўлидан келмайдиган ишни қилиш талаб этилар экан.

"Ким ўзи кўрмаган тушини "Кўрдим", деб айтса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди".

Албатта, арпа дони жуда ҳам кичкина ва бирини бирига улаб бўлмайдиган нарса эканлиги ҳаммага маълум. Бу дунёда йўқ нарсани бир-бирига улаб, туш қилиб айтган одам охиратда ўша ишнинг ўхшашини қилишга мaжбур этилар ва уни қила олмай қийналар экан. Охиратда ана шундай ноқулай ҳолда қолмаслик учун бу дунёда йўқ тушни ёлғондан тўқиб айтмаслик керак экан.

 

"Ёлғон" китобидан

Read 2846 times

Мақолалар

Top