Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
*****
Аллоҳ таолодан анча вақт олдин сўраган нарсанг кунларнинг бирида йўлингдан чиқади. Сен ўша нарсани эсингдан чиқариб ҳам юборгандинг, лекин Аллоҳ унутмайди.
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
*****
Оламни ўзгартириш учун ишлатишинг мумкин бўлган ўта кучли қурол — таълимдир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Агар кўз бирор нарсага шаҳват билан қараса, қалб унинг оқибатларидан кўр бўлиб қолади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Заиф одам кечиролмайди. Кечириш – кучлиларнинг белгисидир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Ўрмон йўлбарслардан бўшаб қолган пайтда маймун подшоҳга айланиб олади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Ёлғон ҳақиқатни яширмайди, балки унинг зоҳир бўлишини бироз ортга суради.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Бир инсоннинг қабрига бир боғ гул қўйганингдан кўра унга тириклик чоғида бир дона атиргул берганинг афзал.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Ҳаёт тажрибалари надомат қилиш учун эмас, таълим олиш учундир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Агар бир инсонни синаб кўрсанг-у, у сенга дўст бўлишга муносиб бўлмаса, энди уни ўзингга душман қилиб олишдан эҳтиёт бўл!
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов