Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Қийин вазиятларда инсонлар синовдан ўтади”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Агар сен орзуларингни рўёбга чиқаришга уринмасанг, бирор киши ўзининг орзуларини рўёбга чиқаришда сендан фойдаланади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Зиёлилар муаммо содир бўлгач, уни ҳар қилишни чорасини топадилар. Даҳолар эса муаммо содир бўлмай туриб, унинг олдини оладилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Чинакам яшаш – хорлик остида минг йиллик умр эмас, балки азизлик сояси остидаги бир кунлик ҳаётдир.

Антара ибн Шаддод

*****

Хотиржамроқ яшаш учун ўзингни билмаганга олишни ҳам ўрган.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

  • Отажон, шайтон бизни йўлдан уриш учун васваса қиладими?
  • Ҳа, васваса қилади, лекин мажбурламайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Қуроллари тил эмас, ақл бўлган, ҳал қилувчи зарбалари кўп гапириш эмас, сукут бўлган кишилар мени кўпроқ ажаблантиради.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Тўрт киши борки, уларга қўпол муносабатда бўлма:

  • аёл;
  • гўдак;
  • хизматчи;
  • узр сўраб келган киши.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

  • Шиддатли лаҳзаларда сабр синовдан ўтади.
  • Тортишув пайтларида ақл синовдан ўтади.
  • Қийин вазиятларда инсонлар синовдан ўтади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Сени ўлдирган киши сенга ўқ отган эмас, балки орзуларингни “ўлдирган” кишидир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

 

 

 

Read 2734 times

Мақолалар

Top