Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Одамлар ҳар қанча ёлғон гапирсалар ҳам, куни келиб барча ёлғонлар фош бўлади”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. 

Кема қирғоқда турганда сокин, тинч бўлади. Лекин у қирғоқда туриши учун ишлаб чиқарилмаган.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ёлғиз ўтирганимда кўпчилик “Бу одам сиқилган экан” деб ўйлашади. Лекин ёлғиз ўтириш одамларнинг сохта муҳаббат ва эътиборларидан узоқ ҳолда, роҳатда ўтиришдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Иззат-нафс масхара қилувчи тилга ва кибрли характерга эга бўлиш эмас. Балки иззат-нафс қадрингни туширадиган ҳар қандай нарсадан узоқлашишдир.

Муҳаммад Али

*****

Кактусдан олма беришини кутма. Нарсаларнинг асли ва ўтмишини таниб ол. Акс ҳолда келажакда улар билан тўқнашувлар рўй бермасин.

Муҳаммад Ратён

*****

Ҳаётда беҳуда учрашувлар бўлмайди. Сен учрашган ҳар бир инсон сен учун ё синов ёки уқубат ёки ҳадя бўлади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Одамлар ҳар қанча ёлғон гапирсалар ҳам, куни келиб барча ёлғонлар фош бўлади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Лойқаланган сувни соф қилишнинг энг афзал йўли – уни ўз ҳолида ташлаб қўйиб, тегмай туришингдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Юқорига кўтарилиб кетаётганингда одамларга мулойим муносабатда бўлгин. Чунки пастга тушаётган йўлингда уларга йўлиқишинг мумкин.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

  

Read 2682 times

Мақолалар

Top