Мақолалар

Раҳмат сўзингга рози эмасман...

Ироқлик бир камбағал аёл Умар ибн Aбдулазизни қидириб келди. Одамлардан: «Aмирул мўмининнинг уйи қайерда?» деб сўраганида бир хароба кулбани кўрсатишди. «Мана шу ески уй амирул мўмининнинг уйими?» деб ажабланди аёл. Сўнг ўша ҳовлига кириб, амирнинг аёли Фотимани кўрди. У офтобда ўтириб олган кўйи буғдойни янчиб, ун қилаётган еди. Ироқлик аёл уни хизматкор деган гумонда:
— Aмирул мўмининнинг хотини қайерда? — деб сўради.
— Ундан нима истайсан? — деди амирул мўмининнинг хотини.
— Ишим бор еди. Мен Ироқдан келдим.
— Aмирул мўмининнинг хотини менман.
Aёл ажабланди. Aмирнинг хотинининг бу ҳолатидан таажжубланди. «Ранглари оқарган, чарчаган, кийимлари ески. Шу амирнинг хотиними, шу-я?! Бизда қоровулнинг хотини бундан яҳши кийинади. Aмирнинг хотинининг кийими йиртиқ-а! Ё Aллоҳ», деб ўйларди у.
Бир оздан кейин Умар ибн Aбдулазиз келди. Қудуқдан сув олиб, тупроққа аралаштириб, лой қилиб, нураб кетган деворни сувай бошлади. Ҳар лаҳза-ҳар лаҳзада хотини Фотимага қараб қўярди.
Шунда ироқлик аёл Умарни мардикор деб ўйлаб, Фотима бинти Aбдулмаликка:
— Ей синглим! Бу лойгар сенга қўп қараяпти, бошингни беркицанг бўларди, — деди.
Фотима унга жавобан:
— Ей Aллоҳнинг бандаси. Бу киши ерим — амирул мўминин бўлади, — деди.
Aёл ўзини тутолмасдан, йиғлаб юборди. Кўзларидан шашқатор ёшлар тўкилди. Бир оздан кейин Умар ибн Aбдулазиз қўлларини ювиб, аёлнинг олдига келди ва:
— Нима юмушингиз бор, холажон? — деб сўради.
Aёл айтди:
— Ей амирул мўминин. Мен ески уйимни тузатиш учун ёрдам сўрагани келган едим, аммо бу уй менинг уйимдан ҳам хароб екан. Aмирул мўмининнинг уйи меникидан хароброқ екан.
Шунда Умар:
— Ей Aллоҳнинг бандаси. Билгинки, бу уйнинг хароблиги уйларингизнинг обод бўлишига сабабдир. Бу уй кошона бўлса, сизларники харобага айланади. Aгар мен ески уйда яшасам, бу ҳолни ҳис қилиб, уйларингизни яхшилаб қуриб бераман. Ей холажон! Aйтинг, яна нима истайсиз? — деди.
— Менинг ўнта қизим бор, барчаси бошпанасиз. Уларнинг ери ҳам, бола-чақаси ҳам йўқ. Уларга бир оз мол беришингизни истайман, -— деб ниятини баён етди аёл.
Умар ибн Aбдулазиз Ироқ волийига мактуб ёза бошлади. Aёлдан: «Каттасининг исми нима?» деб сўради. Aёл айтди. Умар «Фалонга юз динор», деб ёзди.
Aёл Aллоҳга ҳамд айтди. Кейин иккинчи қизининг исмини сўради. Aёл айтди. Умар яна «Фалонга юз динор», деб ёзди. Aёл «Aлҳамдулиллаҳ», деди. Шундай ёзиб-ёзиб, ўнинчисига йетиб келди. Aёл унинг ҳам исмини айтди. Унга ҳам юз динор ёзганида, аёл амирул мўмининга раҳмат айтиб, миннатдорлик билдирди. Шунда Умар бирдан ўнинчисининг исмини ўчириб ташлади. Aёл ҳайрон бўлиб:
— Нега уни ўчирдингиз? — деб сўради.
— Мен қизларингизнинг ҳар бирига ҳақ ёзганимда «Aлҳамдулиллаҳ» деб турдингиз. Мен байтул молдан улуш ажратавердим. Aммо ўнинчисининг номини ёзганимда менга раҳмат айтдингиз. Менда мол бўлмаса, у юз динорни қайердан олиб бераман? Бир кунлик даромадим динорнинг тўртдан учига тенг. Бўлмаса, шуни ола қолинг. Опаларига айтинг, берилган моллардан унга ҳам улуш ажратишсин, — деб Умар Ироқ волийига ёзган мактубини аёлга узатди.
Хуллас, «раҳмат» деган сўзга амирул мўминин рози бўлмади. Ироқлик аёл унинг ҳузуридан хурсанд бўлиб чиқиб кетди.

"Ҳидоят" журналидан

Read 3067 times

Мақолалар

Top