Мақолалар

Ошқозон нега ўзини ўзи ҳазм қилмайди?

Меъданинг ички девори мукоз деб аталадиган қатлам билан қопланган. Мукоз ичида кислота, пепсин ва мукус ишлаб чиқарадиган безлар жойлашган.

Мукозда гўёки ер юзидаги тоғлар ва водийлар каби ўнқир-чўнқирликлар бор. Бу ўнқир-чўнқирликларда кичик бир юзага кенг мукоз жойлаштирилганини билиш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, ҳазмни таъминловчи юқорида санаб ўтилган моддаларнинг етарли микдорда ишлаб чиқаришига имкон беради.

Агар ана шундай ўнқир-чўнқирлар бўлмаганида эди, ошқозоннинг ички девори юзаси кичрайиб, натижада ҳазмда иштирок этувчи безларнинг сони камайган, керакли моддалар ҳазмни таъминлаш учун етарли микдорда ишлаб чиқарилмаган бўларди.

Ошқозон кислотаси бу водород хлорид (НСI) бўлиб, у юқорида айтилган мукоз ичида жойлашган безлар томонидан ишлаб чиқарилади. Ўтказилган кўпгина тадқиқотларга қарамай буни қандай ҳосил бўлиши ҳали тўлиқ аниқланмаган. Соф меъда суви НСI концентрацияси ph(-1) бўлиб кислотали муҳитдан иборат. Қондаги водород ионининг зичлиги жиҳатидан меъда сувидан бир миллион марта кўп. Бу биологияда энг таажжубли ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Мукусни кўпол қилиб айтганда «шилимшиқ модда» ҳам дейиш мумкин. У мукоз юзасига доим ёпишиб ҳар турли озуқани эритувчи меъда сўлаги, меъданинг ўзини эритиб юборишидан тўсиб туради. Бундай муҳофазада мукоздаги махсус тузилишнинг (шаклининг) ҳам таъсири борлигини айтиш мумкин. Лекин бу хусус ҳали тўлиқ очиб берилмаган.

Ошқозонда мазкур кислота бўлмаганда, инсониятнинг деярли ярми ҳазмнинг бузилиши ва баъзи овқатларни ҳазм қилолмасликдан ҳалок бўлиши мумкин экан.

Бордию ошқозон ички деворларида кислотага чидамли, уни бошқа аъзоларга ўтиб кетишидан тўсиб турувчи парда бўлмаганда, бутун тана мазкур кислота сабабли эриб кетиши мумкин экан.

Буларнинг барчаси Роббимизнинг биз бандаларига бўлган меҳрибонлиги, раҳматидандир. Биз бу неъматларнинг шукрини доимий тарзда адо этиб боришимиз керак.

 

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди

Read 3168 times
Tagged under

Мақолалар

Top