Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Ким биродарига ошкора, (ҳамманинг ичида) насиҳат қилса, демак, уни шарманда қилибди”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. 

Аллоҳ таоло Қуръонда “сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган” деб марҳамат қилган. У Зот бандаси заиф бўлганидан сўнг уни қувватли қилгандир. У барча нарсага қодирдир. Ана шундай Зот сизга маҳзунлигингиздан сўнг хурсандчилик, тушкунлигингиздан сўнг умид, тор ҳаётингиздан кейин кенгликни, албатта, ато қила олади. Шундай экан, Қодир Зотга таваккул қилинг!

*****

Эй неъматларини кенгу мўл қилиб берувчи Зот!

Эй шифони туширувчи Зот!

Эй балоларни даф қилувчи Зот!

Эй дуоларни ижобат этувчи Зот!

Барча беморларга Ўзинг комил шифо бергин!

Барча мусибатга учраганларга Ўзинг кушойиш бергин!

Барча қарздорларга Ўзинг нажот бергин!

Барча мазлумларга Ўзинг енгиллик бергин!

Барча фарзанд талабида юрганларга Ўзинг солиҳ-солиҳа фарзанд неъматини ато этгин!

Шариатга мувофиқ иш бошлаганларнинг ишларига ривож, топганларига баракот бергин!

*****

Ҳақиқий дўст – ҳамма сендан узоқлашаётган пайтда сен тарафга келаётган кишидир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ким биродарига махфий равишда насиҳат қилса, демак, унга чиндан насиҳат қилибди.

Ким биродарига ошкора, (ҳамманинг ичида) насиҳат қилса, демак, уни шарманда қилибди.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ

*****

Баъзилар асаларига ўхшайди. Ҳаммага асал беради. Лекин агар уни безовта қилинса, ҳурмати ерга урилса, чақиб олади.

“Фикр дурдоналари”

*****

Агар оёқларинг билан хотиржам, қийналмай, бирорта инсоннинг ёрдамисиз юраётган бўлсанг, Аллоҳ таолога шукр қил! Чунки сен жуда улкан неъматга эга экансан-у, аммо буни ўзинг сезмаяпсан.

“Фикр дурдоналари”

*****

Бир донишманддан “Нега тонг ҳавоси тоза, мусаффо бўлади?” деб сўралди. Шунда у: “Чунки у пайтдаги ҳаво мунофиқлар нафасидан холидир” деб жавоб берди.

“Фикр дурдоналари”

 

Интернет материалларидан тўплаб,

таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

Read 2501 times

Мақолалар

Top