Мақолалар

Дунёда шундай масжидлар борки, ўзининг ноёб архитектураси, ўзига хос кўриниши билан ер юзидаги мусулмонларни ўзига жалб этади. Умрингизда бир бор бўлса ҳам бундай ибодат уйларини бориб кўргингиз, зиёрат қилгингиз келади.

 

 

 

Покистоннинг Карачи шаҳрида жойлашган, жаннат боғларининг бири билан аталгувчи “Тубо” масжиди дунё масжидлари ичида энг катта гумбазга эга эканлиги билан алоҳида ажралиб туради. Дарҳақиқат, диаметри 72 метрга тенг улкан гумбаз бутун бир хонқоҳни ўз бағрига сингдирган. Ҳовли қисмидаги гумбазсимон фавворага эга ҳовуз ҳамда икки ёндаги ёйсимон устунлар масжид қиёфасининг бутун бир яхлитлигини акс эттиради.

 

 

Масжид қурилиши 1966 йилда бошланган бўлиб, уч йил давом этади ва 1969 йилнинг ноябр ойида очилади. Лойиҳа покистонлик меъмор Бобар Ҳамид Чаухан ва муҳандис Зоҳир Ҳайдар Наквилар томонидан ишлаб чиқилган. Масжид оқ мармардан қурилган бўлиб, баландлиги 70 метрга эга битта минорага эга. Шунингдек, 768 минг оникс бўлаклари фасад қисмини безаб туради.

 

 

 

Хонақоҳнинг ички қисми 5000 намозхонга мўлжалланган. Мажмуанинг умумий сиғими эса 38000 кишини ташкил этади.

 

 

 

Карачининг “Korangi Road” кўчасида жойлашган мазкур масжид сайёҳлар ва зиёратчилар энг кўп ташриф буюрадиган масканлардан биридир.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

 

 

Read 2588 times

Мақолалар

Top