Мақолалар

Диндан қайтиш муртадликдир

Ўзбекистон халқи кўп миллатли бўлиши билан бирга, маҳаллий аҳоли ўз урф-одатларига жуда кўп содиқдир. Ўзбекистонда кейинги пайтларда мусулмонларни ва маҳаллий халкларни турли хил диний секталарга ўтказишни тарғиб этувчи миссионерлик  ҳаракати кўзга ташланаётгани, ўз динидан воз кечиб ўзга динларга ўтиб кетаётган кишиларнинг хатти-ҳаракатларини ифодаловчи прозелитизм ва унинг салбий оқибатлари натижасида диний ҳамжиҳатлилик, бағрикенглик, динлараро муносабатларни қарама-қарши қўйилиши ва кескинлашишига, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистондаги бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар, шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилиши, миссионерларнинг мақсади динга киришиш эмас, балки мусулмонларни диндан чиқариш эканлиги бунга далил.  Улар ахлоқни яхшилаш билан сира шуғуллланишмайди, аксинча хулқни бузадиган ишларни ёйиши, ҳар-хил ўйинлар, дискотекалар ташкил килишади ва ресторанлар очиб тунги кўнгилхушликлар уюштиришни режалаштирадилар.

Ислом дини маҳаллий халқларнинг урф-одатларига чуқур кириб кетиб, ҳаёт тарзига айланиб қолган.  Халқимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги бевосита Ислом дини билан чамбарчас боғлиқ. Мустақиллик неъмати туфайли халқимиз ўз илдизларига қайта бошлади. Лекин кўпчилик ҳали ҳам ўз дини ҳақида яхши маълумотга эга эмас.  Миссионерлар ўзларининг хушмуомалари, ёрқин ва таъсирчан ваъзлари орқали  диний маъумотларга эга бўлмаган кишиларни чалғита бошлашди. Лекин давлатимиз томонидан бунинг олдини олинди.  Тасаввур қилинг, бунинг оқибатида жамиятдаги узвийлик бузилиб, парокандалик юзага келади. Бутун умр ўзи ота-боболари Исломдан бошқа динни билмаган бир оила вакили христиан динини қабул қилади. Жамиятнинг илк ва энг муҳим бўлаги бўлмиш  оила жанжал ва низолар домига тортилади. Ота-она қавму-қариндошлар унинг бу қилмиши оқибатида маҳалла куйда бош кўтара олмай қолишадилар.  Оила маҳалладан ва ўз яқинларидан узилиб қолади. Ислом динидан бошқа динга ўтган ана шундай кимса вафот этгач ким уни дафн қилади, қандоқ ва қаерга дафн қилиш керак деган муаммолар юзага келади. Шунинг учун Ислом динимиз таълимотларидан чалғитадиган ҳар қандай уриниш ва ҳаракатларга барҳам беришимиз ва соф Ислом эътиқодида собит туришимиз керак.

С. Рахматиллаев

Шовот туман “Юсуф хамадоний” масжиди  имоми

 

Read 2469 times

Мақолалар

Top