Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Эй Аллоҳим, солиҳ амалларимизни қабримизда бизларга ҳамроҳ қил!”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. 

Ушбу тўрт нарса биз учун яхшироқ ва боқийроқдир:

  1. Субҳаналлоҳ.
  2. Алҳамдулиллаҳ.
  3. Лаа илаҳа иллаллоҳ.
  4. Аллоҳу акбар.

“Ховатир роқия журнали”

*****

Қабрдаги ҳамроҳимиз 

Твиттерда 3000 та “друзянг” бор.

Телеграмда 400 та “танишинг” бор.

Однода 50 та “суҳбатдошинг” бор.

Фейсбукда 5000 та “дўстинг” бор.

Уйингда 10 та оила аъзоларинг бор.

Тўйга борганингда 200 та қариндошинг билан кўришасан.

Қийинчиликка тушиб қолганингда ҳам 2 та дўстинг ёнингда бўлади.

Аммо ҚАБРда бир ўзинг бўласан. Ҳайрон бўлма! Бу ҳаёт!

Эй Аллоҳим, солиҳ амалларимизни қабримизда бизларга ҳамроҳ қил!

*****

Эй Роббим! Об-ҳавони бир ҳолдан бошқа ҳолга ўзгартирганингдек, дуоларимизни орзудан ҳақиқатга ўзгартир (дуоларимизни ижобат қил)!

“Фикр дурдоналари”

*****

Динимизни тутсак, диний илмларимизни яхшиласак, дунёвий илмлар ҳам кўтарилади. Қоида шу!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

*****

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Уйда кийимларимни ўзим ювиб, овқатимни ўзим пишираман. Ўз-ўзимга хизмат қилишга одатланганман”.

“Биз танимайдиган Шаъровий” китобидан

*****

Хотиржам ҳолда ейиладиган бир бурда нон безовта бўлиб, хавотирли ҳолда ейиладиган катта зиёфатдан яхшироқдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ҳақиқий бойлик - қаноатдир!

Қаноат - ишламай ўтириш эмас, балки ҳалол меҳнат қилиб, унинг натижасига кўнишдир.

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Read 2075 times

Мақолалар

Top