- Отанг сенга танбеҳ берганида у сени кариҳ кўрмайди.
- Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
- Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
- Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
- Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
- Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
- Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
- Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
- Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
- Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
- Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.
Мақолалар
Ота ҳақидаги ҳақиқий тушунча!
- muslim.uz
- - تشرين2 24, 2016
Tagged under