Мақолалар

Имом Aбу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳаётидан қизиқарли фактлар

- Уламоларнинг якдил фикрига кўра Имом Aбу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ тобеинлардан ҳисобланади. Манбаларда имомнинг нечта саҳобани кўрганлиги тўғрисида турли хил маълумотлар мавжуд. “Соҳиби Икмал” Қози Иёзнинг хабар беришича, улар йигирма олти киши бўлган, ҳофиз Ибн Ҳажар эса саккизта саҳобани кўрган, дейди. Етмиш иккита саҳоба билан учрашган деб маълумот берган Ҳафиз Миззий каби олимлар ҳам бор.

- Кўп сонли муҳаддислар, Ҳанафий, Шофеъий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳаблари уламолари имомнинг илмда ҳар томонлама кучли ва етакчи эканлигини бир овоздан тан олишган.

- Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ ўша пайтда ҳадис марказларидан бири бўлган Куфада яшаган. Бу шаҳарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минглаб саҳобалари яшаб ўтишган. Куфада мингдан ортиқ факиҳлар етишиб чиққан, улардан юз элликтаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари эди. Куфа ҳазрати Aбдуллоҳ ибн Масъуд ва Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳумлар яшаган шаҳардир.

- Aбу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ 4000 та ҳадис ривоят қилган, улардан 2000 тасини устози Имом Ҳаммод орқали қабул қилган.

- Имом Aбу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳаёти давомида ўзининг тижорат молларидан йўқсил ва муҳтожларга муттасил хайру саховат қилиб ўтган.

- Ироқ ҳокими Ибн Хубайр ҳукмронлиги даврида Aбу Ҳанифага бош қозилик лавозими  таклиф этилганда, уни рад қилди. Aбу Жаъфар Мансур даврида ҳам бу лавозим таклиф қилинди ва у яна қабул қилмади.

- Имом сажда пайтида вафот этди. Унинг жанозасига эллик мингдан ортиқ одам қатнашди ва олти марта жаноза намози ўқилди. Охиргисини унинг ёлғиз фарзанди, ўғли Ҳаммод адо қилди.

 

«Мўйи муборак» жоме масжиди имом-хатиби

Луқмон Аблақулов тайёрлади

Read 2459 times

Мақолалар

Top