Мақолалар

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, лекин бу ҳақиқат

Аллоҳ таоло инсонни мукаммал ва хушсурат қилиб яратган. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилади:Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик”(Тийн, 4). Қуйида инсон организмидаги ажойиботлар ҳақида айрим қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз.

1. Инсон олтмиш ёшдан ошганда, таъм билиш қобилиятининг 50 фоизини йўқотар экан.
2. Инсоннинг қулоқ ва бурни ўсишдан тўхтамайди, бироқ инсон кўзининг ҳажми, туғилганда қандай бўлса, шундайлигича сақланиб қолади.
3. Инсон ошқозонидаги кислота рух(метал)ни ҳам эритиб юбора олади.
4. Ҳар бир инсоннинг ҳид билиш қобилияти, бармоқ изи ва тил изи такрорланмасдир.
5. Инсон организмидаги энг мустаҳкам мускул – тил ҳисобланади.
6. Инсон танасидаги энг қаттиқ суяк – жағ суяги ҳисобланади.
7. Инсон танасидаги қон ҳужайралари ўртача 100-120 кун яшайди.
8. Инсон аксирганда чиқадиган ҳаво, соатига 160 километр тезликда ҳаракатланади.
9. Инсон организмидаги бактерияларнинг умумий миқдори, инсон танасидаги ҳужайраларнинг умумий сонидан 10 баробар кўп. Эслатиб ўтамиз, инсон организмида ўртача 10 триллион ҳужайра мавжуд.
10. Инсон миясининг деярли 80 фоизи сувдан иборат.
11. Катта ёшли инсон организмининг ўртача 50-65 фоизи сувдан иборат, ёш болаларда эса бу кўрсаткич, 75-78 фоизни ташкил этади.
12. Инсон соч толасининг ҳаёт давомийлиги ўртача 3-7 йилдан иборат.
13. Инсоннинг чап ўпкаси, ўнгига қараганда 10 фоизга кичик.
14. Инсон организмидаги қон миқдори, инсон оғирлигининг 8 фоизини ташкил этади.
15. Инсон танасидаги энг кичик суяк, унинг қулоғи ўртасида жойлашган бўлиб, узунлиги атиги 2,8 миллиметрдир.
16. Инсон ошқозони ўзини ҳазм қилиб юбормаслиги учун, ҳар уч кунда, ўзини ҳимоя қилувчи шиллиқ парда ишлаб чиқаради.
17. Инсон териси энг кенг ва тез ўсадиган аъзодир.
18. Инсон мияси оғриқни сезмайди, чунки мияда оғриқ сезувчи рецептор йўқ.

19. Ҳар бир инсонда ўртача 10 мингта таъм билиш рецептори бор.

20. Инсон ҳар йили ўртача 4 кг тери ҳужайраларини йўқотади.

21. Инсон бирор сўз ёки жумлани талаффуз қилиши учун, 100 га яқин мускуллар ҳаракатга тушиши талаб этилади.

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади

 

Read 10283 times

Мақолалар

Top