Ҳасандан ривоят қилинади: Бир кишини очлик холдан тойдирди. Ансорлардан бўлган бир киши уни пайқаб, у кишини ўзи билан уйига олибкетди. Аёлидан сўради: “Бу кишини бирор-бир нарса билан меҳмон қила оламизми?". Аёли “Ҳа” деди ва тезда овқат ҳозирлашга киришиб кетди. Ансорий аёлига деди: “Таомни олиб кирган вақтингда иккимизни ўртамизга қўясанда, гўёки чироқни тўғирламоқчи бўлгандек ўчириб қўясан” деди. Хотини Сарид(қовирилган гўшт)ни келтирди. Таом жуда озгина эди. Иковларини ўрталарига таомни қўйдида, гўёки чироқни тўғриламоқчи бўлгандай бўлиб, уни ўчириб қўйди. Ансорий эса меҳмонни таомни ейишга таклиф қилди. Ўзи эса, худди таомдан еяётган кишига ўхшаб қўлини таомни ичига тиқар эди, аммо таомни олмасдан, қўлини бўш кўтарар эди. Бу бўлган воқеадан Аллоҳ таъоло Расули акрам С.А.В ни хабардор қилди. Тонг отгач Ансорий бомдод намозини ўқиш учун масжидга чиқди ва бомдод намозини Расули акрам С.А.В билин бирга адо қилди. Намоздан сўнг Расули акрам билан саломлашди. Шунда унга Расулуллоҳ С.А.В “Тунги гапларни сен айтдингми?” дедилар. Ансорий қўрқиб кетди ва деди “Қайси гапни айтиябсиз йо Расулуллоҳ?”. “Яёлинга шундай.шундай қиласан деб айтмадингми?” дедилар. Ансорий “Ҳа, шундай бўлганди” деди. Расули акрам С.А.В унга “Аллоҳга қасамки, икковингни тундаги қилган ишинг Аллоҳга ҳуш келди!” дедилар.
Иззатуллоҳ ЙЎЛДОШЕВ,
Тошкент Ислом институти мударриси.