Мақолалар

Аллоҳ ва Унинг Расулидан 100 ўгит: 2-ўгит: Ғазаб қилманг!

 Аллоҳ ва Унинг Расулидан  100 ўгит 

2-ўгит: Ғазаб қилманг!

Аллоҳ таоло айтади: “Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ичга ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир”.   (Оли имрон сураси, 134-оят)

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: “Бир одам: “Эй Аллоҳнинг расули! Менга қисқача насиҳат қилинг, узайтириб юборманг, унутиб қўйишим мумкин” деди (ва бу сўзини бир неча марта қайтарди). Расулуллоҳ (с.а.в.) (бир сўз билан) “Ғазабланма!” деб жавоб бердилар” (Бухорий ва Термизий ривояти).

Хулоса:

  1. “Улар”дан мурод тақводорлардир. Чунки, бундан олдинги оятда Аллоҳ таоло тақводор бандалари ҳақида сўз бошлаган.
  2. Тақводор бандалар яхши кунида ҳам, ёмон кунида ҳам, борида ҳам, йўғида ҳам нафақа қиладилар.
  3. Тақводор кишилар Аллоҳ таолога маъсият бўлмайдиган ҳар қандай ҳолатда ғазабларини жиловлай биладилар.
  4. Тақводорлар ўзгалардан хато содир бўлганда ёки улардан кечирим сўралганда уларни авф этадилар.
  5. “Ғазабланма” деган сўз бу бизга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг қисқа ва лўнда насиҳатдир.

 

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи сифатлаган тақводор бандаларидан қилсин ҳамда Росулимизнинг насиҳатларига амал қилишга тавфиқ берсин! 

 

Олмазор туманидаги    “Мевазор” масжиди имом ноиби:           

Ёрбек Исломов

Read 2500 times

Мақолалар

Top