Мақолалар

Аллоҳ ва Унинг Расулидан 100 ўгит: 6-ўгит I Кишилар орасини ислоҳ қилинг!

Аллоҳ ва Унинг Расулидан  100 ўгит 

6-ўгит! Кишилар орасини ислоҳ қилинг!

Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз” (Ҳужурот сураси, 10-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга намоз, рўза ва садақадан афзалроқ даражани айтиб берайми?” дедилар. “Ҳа! Айтиб беринг!” дейишди. “Икки томоннинг орасини ислоҳ қилиш. Икки томоннинг орасини бузиш қирувчидир”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти)

Хулоса: 

  1. Аллоҳга иймон келтирган кишиларнинг барчаси ака – ука кабидирлар.
  2. Ушбу ака укачиликни Аллоҳ таолонинг Ўзи эътироф этди.
  3. Гоҳида мўминлар орасида келишмовчилик, араз ва  гина бўлиши ҳам табиий.
  4. Икки мўмин ўзаро келишмай қолганда учинчи мўмин уларни яраштириб қўйиши зарур. Бу Аллоҳ таолонинг буйруғи.
  5. Мўминлар орасига зиддият, адоват ва келишмоқчилик туширманг. Бу ишларни қилишда Аллоҳдан қўрқинг.
  6. Кишилар орасини бузмаган, аксинча, улар орасини ислоҳ қилган кишига Аллоҳ раҳм қилади.
  7. Кишилар орасини ислоҳ қилишнинг савоби ва мукофоти нафл ибодатларнинг ажридан улуғдир.
  8. Кишилар орасини бузиш эса жамиятни парчаловчи, одамийлик, ҳамжиҳатлик ва бирдамликни қирувчи, йўқ қилувчи омилдир. 

Аллоҳ таоло барчамизни ака укачилигимизни мустаҳкам қилсин. Сўзларимиз ва амалларимиз жамиятни бирдамлиги учун хизмат қилсин. Билиб билмасдан кишилар орасига адоват солиб қўйишдан Ўзи асрасин! 

Олмазор туманидаги    “Мевазор” масжиди имом ноиби:

Ёрбек Исломов

Read 2770 times

Мақолалар

Top