Мақолалар

Миссионерлик ва унинг мазмун-моҳияти

Миссионерлик ҳақида сўз юритар эканмиз аввало унга берилган таърифлар ҳақида гапирмасдан иложимиз йўқ. Қуйида миссионерликка нисбатан берилган бир неча таърифларни бериб ўтишга харакат қиламиз:

Миссионерлик - бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш. Буддизмда милоддан аввалги 3-асрдан бошлаб ёйилган, Христианликда миссионерлик 4-асрдан пайдо бўлган. XIII-XVI асрларда христиан миссионерлиги Хиндистон, Хитой, Японияга кириб борди. Католик черкови миссионерлик Испания ва Португалия мустамлака империялари ташкил топгач (ХV-ХVIасрлар), ўз фаолиятини кучайтирди. Миссионерлик Янги ерларни забт этишда мустамлакачиларга ёрдам берди. Католик миссионерларига раҳбарлик қилиш учун папа Григорий XV 1662 йилда Диний тарғибот конгрегациясини таъсис этди. Миссионерлик 19-асрнинг учинчи чорагида, империалистик давлатлар дунёни бўлиб олиш учун кураш олиб борган даврда айниқса активлашди. Христиан миссионерлари Африкада ўз фаолиятларини кучайтирдилар. Миссионерлик муассасалари йирик капитал ва ерларни тасарруфларига олиб, ўз мамлакатлари сиёсатини ўтказишга катта ёрдам берадилар. Ҳозир хам миссионерлар империалистик доиралар манфаатини кўзлаб иш олиб бормокдалар.

Кенг маънода миссионерлик (лот. юбориш, топшириш) бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги ғайридинлар ўртасида тарқатиш соҳасидаги черков ташкилотларининг фаолияти ҳисобланади. Миссионерлик босқинчилик урушлари даврида мустамлакачи империяларни барпо этиш ва мустаҳкамлашда идеологик экспансия турларидан бўлган. Миссионерлар ошкора ёки махфий равишда Америка, Осиё, Африка халкдарини забт этишда қатнашганлар. Иезуитлар, францискчилар, бенедиктчилар, доминикочилар ва бопщаларнинг Католик жамоалари миссионерлик билан шуғулланганлар. 1622 йили ташкил топган Диний тарғибот конгрегацияси католик миссионерларига раҳбарлик қилган. Миссионерлар амалда маърифат тарқатиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини монополлаштириб олганлар. Иккинчи жаҳон урушидан кейин миссионерлик янги мустамлакачиликни тарғиб қила бошлади. Рим папаси Пий XII нинг "Фидейи Донум" (1957), Иоанн ХХIIIнинг "Принцепс посторум"(1959), Павел VI нинг "Популорум прогрессио"(1967) энцикликлари миссионерликка бағишланган. II Ватикан соборида (1962-65) миссионерлик масалалари мухокама қилиниб, у ҳақида декрет тасдиқданган. Миссионерлар Осиё, Африка мамлакатларида католик черковининг нуфузини мустахкамлаш мақсадида маҳаллий руҳоний кадрлар   тайёрлашга  эътибор   бера   бошладилар.   1978   йилдаги   конклавларда

Африкадан 12 кардинал, Осиёдан 9 кардинал иштирок этди. Қатор миссионерлик ташкилотларига эга бўлган протестант черковлари ҳам миссионерлик билан шуғулланади. Протестантларнинг (баптизм, адвентизм ва бошқалар) уюшмалари умумжахон руҳонийлиги принципига амал қилиб, ҳар бир диндордан миссионерлик қилишни талаб этади. Христиан динида миссионерлик ўта ижобий тушунча бўлиб, энг савобли ишлардан ҳисобланади. Католиклик ва Православликда миссионерлик ихтиёрий иш ҳисобланса, Протестантликда бу ҳар бир дин вақилининг бурчи ҳисобланади.

Христиан миссионерлиги ҳақида гапирар эканмиз, илк христиан миссионери Павлусдир. (Dianet. Isnanbul.2002) Чунки миссиянинг ривожланишида Павлуснинг ҳиссаси катта. У умумий Христиан ҳукмронлигида (тарихида) муҳим шахс ҳисобланади. Машҳур Христиан илоҳиётчиси X. Кунг: “Павлус христианликнинг асосчиси. Усиз христианликни тасаввур қилиб бўлмайди”. дейди. Уларнинг ҳаракатлари самараси ўлароқ, 300 йилларга келиб, бу дин бутун Рим империяси, ҳатто Шимолий Африкага тарқаган. Миссионерлар ҳатти-ҳаракатлари натижасида христиан дини Рим империяси давлат динига айланди ва ана шу диннинг янада кенг тарқалишида тарихий аҳамият касб этди. Христиан миссионерлари аста-секин Европанинг шимолий ҳудудларига кириб бора бошладилар, Рим империясининг бутун улкан ҳудудида ҳам христианлик эски динлар устидан ғалаба қозониб, биринчи ўринга чиқиб олди.

Машҳур миссионерлардан Авлиё Патрик 400 йилларда Ирландияда христианликни тарғиб қилиб, христианликнинг бу ерда тарқалишига катта ҳисса қўшди. Бундай миссионерлар кўпинча Рим қўшинлари билан бирга саёҳат қилиб, босиб олинган ҳудудлар халқлари орасида миссионерлик ишларини олиб боришган. Европада христианликни тарқатишда кўп ҳисса қўшган энг машхур миссионерлардан қуйидагиларнинг номлари машҳур: Авлиё Патрик, Авлиё Бонифаце, Сан Хосе, Авлиё Жан де-Бребеф ва бошқалар.

Миссионерлик фаолияти натижасида христианлик 400-500 йилларда Африкада мустаҳкам ўрнашиб олиб, ўз даври учун анча қудратли бўлган масиҳий қиролликлар пайдо бўлди. Улардан энг машҳури Ҳабашистон империяси бўлиб, у катта ҳудудларни эгаллаб, Арабистон ярим оролининг жанубини эгаллаб олиб, ҳатто Макка шахрини хам босиб олмоқчи бўлишган. Абраҳа воқеаси Ислом тарихида жуда ҳам машҳур. Бундан ташқари Абраҳа воқеаси яна христиан прозелитизмига ҳам мисол бўлиши мумкин. Бу воқеа Христианлик айникса Европада ўз мавқеини мустаҳкамлаб олиб, Рим империяси қулаганидан сўнг ҳам ўз таъсирини йўқотмади. Христиан руҳонийлари императорлардан юқори мақомга эришдилар. Миссионерлик кўп давлатларда сиёсат даражасига кўтарилди. Бу мақсадлар йўлида чексиз уруш ҳаракатлари олиб борилди. Тарихда “Салиб урушлари” номини олган юришлар орқасида ҳам асосан миссионерлик мақсадларини кўзлаган руҳонийлар турганлар. Салиб юришлари 11-13 асрларда Ғарбий Европа феодалларининг Исонинг қабри ва “Муқаддас Ерни” озод қилиш шиори орқали христиан руҳонийлари бутун Европа христианларини оёққа турғиза олганлар ва хар бир христиан бу юришларда қатнашиш ва жуда бўлмаганда бир дона мусулмонни ўлдиришни ўзига шараф деб билганлар. Салиб юришлари 8 марта уюштирилди. (491-690 х, 1098-1291м) Аммо охир оқибат бу уруш христианлик тарихига қора доғ бўлиб тушиб, хозирда христианларнинг ўзлари томонидан бу шармандалик деб бахолансада, барибир унинг христианлик тарқалишида фойдаси бўлди. Миссионерлик бу динда катта бир фан сохасига айланди. Йирик-йирик миссионер мактаблари ва ўкув қўлланмалари яратилган. Миссионерлар учраши мумкин бўлган хар-хил саволларга бирма-бир жавобларни хам ишлаб чиқишган. Бундан ташқари, динга янги одамларни чақириш учун ҳар-хил психологик усуллар, яъни таъсир ўтказиш, тингловчининг хар бирининг индивидуал холатига қараб гапириш, унинг юрак торларини жунбушга келтира олиш усуллари хам мукаммал ишлаб чиқилган. Миссионерлар ўз мақсадлари йўлида ўз вақт ва кучларини хеч аямайдилар. Ҳар бир инсон билан улар соатлаб ўтиришга, унинг дардларини у хоҳлаганича эшитишга тайёрлар. Улар ҳеч қачон бирор янги киши билан сухбат бошлаганларида мен христианман, менинг динимга кир, сенинг амал қилаётган дининг нотўғри, сен залолатдасан, бунақада дўзахга тушасан дейишмайди. Улар доимо аввал салом билан мурожаат этишади, масалан қуйидаги савол билан: Нима деб уйлайсиз, нима учун хаёлимиз муаммолару, ташвишга тўла? “Нима учун дунёда хар-хил касаллигу, бало-офатлар инсоният бошига ёғилмоқда? Нима учун инсонлар ўзларидан сўнг қолиб кетадиган бир парча ер учун қон тўкмоқдалар? Нима учун ён қўшнингиз пиёниста бўлиб кўчаларда ухлаб юрибди? Ахир Исломда ҳам ароқ харом шекилик?” Шундай саволларни берар экан миссонер сиздан жавоб кутади, сиз истаганингизча кутади. Мана шу саволлар, уларга сиз қандай жавоб беришингиз мумкин каби барча масалалар улар томонидан аллақочон пухта ишлаб чиқилган. Турли асрларда миссонер жамоалар кўчиб юриб кўп тажриба орттирганлари оқибатида, улар жавоб топиб бера олмайдиган саволнинг ўзи қолмаган.

1054 йил Христианлик тарихида муҳим воқеа содир бўлди, яъни Католик черкови ичидан биринчи зил кетиш юзага келди. Натижада Рим папаси тасарруфидан ажралиб чиққан Православлик оқими юзага келди. Янги оқим сифатида энди ўз издошлари сонини кенгайтириш мақсадида Православ миссонерлари фаоллашдилар. Католик таъсири кучли бўлган ғарбий Европада улар ўз таълимотларини ўтказа олмасдилар, шунинг учун улар ўз фаолиятларини христианликни янги қабул қилган халқлар, хусусан византияликлар, славянлар, арманлар, грузинлар ва бошқаларга қаратдилар. Православлар олиб борган миссонерлик фаолияти натижаси ўлароқ; славянлар оммавий равишда чўқинтирила бошладилар.

Албатта миссионерлик тарихида католик ва православлик оқимлари катта йўлни босиб ўтишди, аммо бу иккала оқимда хам миссонерлик шахснинг Худо йўлидаги ихтиёрий бир иши эди. 16 асрда католикликнинг ичидан яна бир бор зил кетиши, шундай бир янги оқимнинг пайдо бўлишига олиб келди-ки, у оқим миссонерликни хар бир диндорнинг вазифаси, мажбурияти даражасига кўтарди. Бу оқим Протестантлик оқими эди.

Протестант миссонерлиги жуда хам мураккаб ва сертармоқ феномендир. 16 асрга келиб христианлар орасида янгича фикрлайдиганлар кўпая бошлади. Католик черкови инквизициялар, салб юришлари, индульгенциялар савдолари оқибатида халқ орасида обрусини йўқотиб борар эди. Шундай бир вазиятда, яъни 1517 йил 31 октябрда Виттенбергда Мартин Лютер номли маҳаллий бир руҳоний собор дарвозасига индульгенциялар савдосини танқид килган тезисларини мих билан қоқиб илиб қўяди. Айнан шу кун Протестантлик оқимининг юзага келишига илк қадам бўлганди. Реформация номини олган бундай харакатлар кейинчалик бутун Европани қамраб олди. Махаллий ахоли, майда зодагонлар ва хатто баъзи монархлар хам уларни қўллаб қувватлай бошлашди. Протестантлик хақидаги манбаларда келишича протестант оқимлари орасида миссонерлик билан шуғилланган илк жамоа бу Гернгутерлар жамоаси бўлган. Гернгутерлар жамоаси 1772 йилда Германиядаги Гернгут исмли бир жойда пайдо бўлиб, асосчиси граф Цинцендорф бўлган. Айнан Цинцендорф Голландия, Англия ва Шимолий Америкада ўзок; йиллар миссонерлик фаолиятини олиб бориб, катта жамоа тузишга эришган. Албатта протестантлар илк даврларда миссонерлик фаолиятини ўз юртларидаги, аниқроғи бопша оқимдаги христианларни ўз оқимларига чақириш учун олиб борганлар. 18-19 асрларда протестант миссонерлигининг юқори чўққисига чиқиши Англиянинг колониал сиёсати ва Европада пиетистик харакатларнинг кўпайиши билан боғлик. 1795 йил конгрегациончилар, пресвитерианлар ва англиканлар Лондон миссионерлик

жамиятига асос солдилар. 19 аср ўрталарига келиб протестант миссионерлик ташкилотлари Бельгия, Германия, Дания, Нидерландия, Норвегия, Финляндия, Франция, Швейцария, Швеция ва бошқа Европа давлатларида фаолият юритар эдилар. Шимолий Америкада хам қўплаб протестант миссионер жамоалари фаолият юритарди. Актив миссионерлик фаолияти билан уша даврда кенг тарқалган Библия жамиятилари ва христиан адабиётини тарқатиш билан шуғулланувчи ташкилотлар олиб борардилар. Миссионерлар Осиё, Африка ва Америкадаги Европа колониал экспансияларида пионерлик вазифасини бажариш билан бир пайтда, босиб олинган худудларнинг географик ва этнографик тадқиқот қилиш ишлари ва Европа колониал давлатлари тузумларини ўрнатишда ёрдам берардилар. Миссионерларнинг биринчи авлоди қаторида 19 асрда кўпгина гуманистлар бўлишган. Ушбу миссионерлар қарам қилинган давлатларни ўрганилишида сезиларли хисса кўшишган. Улар ўша халқлар ёзувларини, луғатларини ва дарсликларини яратишда жонбозлик кўрсатишган. Миссионерлар инсон қадами етиши қийин бўлган жойларгача ҳам бориб, у ерда ибтидоий турмуш тарзида яшайдиган халқларни христианликка дават этиш билан бир қаторда ўша халқларнинг тили, дини, урф-одатлари тўғрисида ноёб маълумотлар йиғишган. Илк диншунослар ҳам айнан христиан миссонерлари бўлгани фикримизни тасдиқлаши мумкин. Бундан ташқари улар санитар-профилактик ишларни хам олиб бориб, касаллик ва эпидемияларга қарши курашишар ва бошлангич мактаблар қуришарди. Бундай миссионерлардан бир қанчаларини келтирсак, улардан машҳурлари Р. Моррисон-Хитойда, Д. Вильямс-Тинч океани оролларида, А. Дафф-Х,индистонда, Р. Моффат-Жанубий Африкада, Д. Ливингстоун-Марказий Африкада. 20 асрга келиб халқаро протестант миссионер структуралари юзага кела бошлади. Биринчи бутунжахон протестант миссионерлари конференцияси 1910 йил Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида бўлиб ўтди. Кейинрок эса Халқаро миссиялар кенгаши тузилиб, у ўзининг нашрларига ҳам эга. Бу кенгаш Бутун жаҳон черковлари кенгашига аъзо бўлиб протестант миссионерлигининг йўналтирувчи асосий ташкилотидир. 

 

Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби 

А.Алимжонов

Read 14174 times

Мақолалар

Top