Мақолалар

 Тинчлик ва хотиржамжикни сўраш – инсонларнинг шарафли бурчларидандир!

Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатларнинг ривожланиши, тараққий топиши, жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига  тинчлик ва хотиржамликка боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамликни Аллоҳ таолодан доимо сўраб дуо қилишни ўргатганлар.

Жумладан:

عباسُ بن عَبْدِ الْمُطَّلِبِ قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، عَلِّمْنِي شَيْئًا أَسْأَلُهُ اللَّهَ -عَزَّ وَجَلَّ-! قَالَ: "سَل اللَّهَ الْعَافِيَةَ"، فَمَكَثْتُ أَيَّامًا ثُمَّ جِئْتُ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، عَلِّمْنِي شَيْئًا أَسْأَلُهُ اللَّهَ! فَقَالَ لِي: "يَا عَبَّاسُ، يَا عَمَّ رَسُولِ اللَّهِ، سَلْ اللَّهَ الْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ" رواه الترمذي.

Аббос ибн Абдулмутоллибдан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан: Я Расулуллоҳ (с.а.в.): менга Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайдиган нарсани ўргатинг деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Аллоҳ таолодан хотиржамлик”ни сўрагин дедилар. У киши бир неча кун ткриб, яна Расулуллоҳ (с.а.в.с)ни олдиларига келиб, Я Расулуллоҳ (с.а.в.) Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрйадиган нарсани менга ўргатинг деб мурожаат қилди. Шуда Расулуллоҳ (с.а.в.): Аллоҳ таолодан дунё ва оҳиратда хотиржамликни сўрагин” деб таълим бердилар.

Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таъолонинг беҳисоб бўлган буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.

Барчамизга маълумки Юртимиз мустақиллигини қўлга киритганига мана 29 йил бўлди. Истиқлолимизнинг 29 йиллик байрами қутлуғ, барокатли ва муборак бўлсин. Бугун шу мамалакатда яшаётган, меҳнат қилиб фаоляит олиб бораётган барча инсонларнинг зималаридаги шарафли бурчларитдан бири бу - Аллоҳ таолодан дуо қилиб ХОТИРЖАМЛИК ВА ТИНЧЛИКНИ сўрашидир.

Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр ва мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан хотиржамликка боғлиқ эканлигини юқоридаги биргина ҳадисдан билиб олди. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим. Яратган Парвардигор Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, Ислом дини тинчликка тарғиб қилишини, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаб, шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!...! (Бақара сураси, 208-оят). Дарҳақиқат, тинчлик мавзуси ўта муҳим бўлганлиги боис ҳам Қуръони карим оятларидан ўрин олган. Араб тилидаги “салм”, “силм”, “салом”, ва “ислом” сўзлари бир ўзакдан чиққан, турли маънодаги сўзлар бўлсада, айнан бир мақсадга йўналтирилгандир.

Тинчлик ва хотиржамлик – инсоният бугун бошидан мкраккаб ўзаро зиддиятларни кечираётган бир пайтда сув ва ҳаводек зарурдир. Унинг қадрига етиб, фарзандларимизни ҳам Яратган берган бу тингсиз неъматларни қадрламоқлари ва асраб авайламоқ инсониятнинг зиммамиздаги бурчи эканлигини тушунтирмоқлигимиз керак. Бу Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг суннати эканлигини юқоридаги ҳадисдан билиб олдик. Ислом тарихини ўқир эканмиз, унда инсонни кимлиги, нима учун яратилганлиги, инсоннинг зиммасига нима вазифалар қилмоқлиги юклатилганлиги, ҳаётда қандай инсон бўлиб яшаши кераклиги ҳақида берилган тавсиялар ва кўрсатмалар билан яқиндан танишиб чиқади.

Бу берилган неъматларни қадрига етишда ва уни асрашда, бизга Пайғамларларнинг отаси бўлган, Иброҳим (а.с.) бу борада башариятга ўрнак бўлганлар. Қуръони Каримда Иброҳим (а.с.)нинг Ватанлари бўлган Макка ҳақига қилган дуоларида биз ўрганаётган мавзумизнинг айнан тасдиғидир. Шунингдек, Макка шаҳрига тинчлик ва унинг аҳлига ризқ сўраганликлари сўзимизнинг ёрқин мисолидир. Бу ҳақида шундай дейилаган:

وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَذَا بَلَدًا آمِنًا وَارْزُقْ أَهْلَهُ مِنَ الثَّمَرَاتِ مَنْ آمَنَ مِنْهُمْ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ قَالَ وَمَنْ كَفَرَ فَأُمَتِّعُهُ قَلِيلًا ثُمَّ أَضْطَرُّهُ إِلَى عَذَابِ النَّارِ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ (126)

Яъни:Эслaнг: Ибрoҳим: Эй, Рaббим, бу (Мaккa)ни тинчлик шaҳри қилгин вa унинг aҳoлисидaн Aллoҳгa вa oxирaт кунигa ишoнувчилaргa (турли) мeвaлaрдaн ризқ қилиб бeргин (Бақара;126).

Бу жойда Аллоҳ таоло Пайҳғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га ўтган умматларнинг пайғамбарларини ҳаётидан хабардор қилиб, умматларини унга тарғиб қилиб, улуғ неъматлар “Тинчлик” ва “Хотиржам”ликни қадрлаб, асраб авайлаб ҳаёт кечиришга ундалмоқда.

Бугун дунёда тинчлигини ва хотиржамлигини йўқотган мамлакат ва у Юртларда истиқомат қилаётган инсонлар ҳаётлари, таъбир жоиз бўлса нурафшон нурни йўқотган, зимистон ичида қолган инсонларга ўхшади. Бу ҳолатни кўрган, эшитган инсонда бир аламлик дард пайдо бўлдаи. Бу ҳолатлардан кўриб, эшитиб турган инсонлар ибрат олиб, хулосалар чиқариб, ўзлари учун инъом қилинган тинчлик ва хотиржамликни қадрлашлари, асраб авайлашлари лозим бўлади.

Шунинг учун ҳам биз Юртимиздаги ҳукм сураётган тинчлик, хотиржамликни сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, фитна ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, ғарзли ва манфур кимсаларнинг макр ва пуч ғояларига учмасдан, алданмасдан, ёш авлодларимизни ҳам улардан хабардор қилиб, ислом маданиятининг (тинчлик, хотиржамлик, бағрикенглик, ўзарототувли, меҳр-оқибат в.ҳ.к.) эзгу ғояларини кенг тарғиб этишни долзарб вазифа сифатида билиб, ушбулар асосида фаолият олиб бормоқ лозим бўлади. Шунингдек, муқаддас динимизни ниқоб қилиб, ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишга уринаётган фирқа ва оқимларга қарши доимо сергак ва ҳушёр туриш зарурлигини доимо ёдда тутмоқ даркордир.

Бу хусусида Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг “Моида” сурасида шундай деган:

 ...وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ.

яъни: “... Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир” – дейилган. (Моида – 2). Ушбу оятга эътибор қаратадиган бўлсак, эзгу ният йўлида ҳамкорлик қилиш ер юзида ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИКНИ барқарор бўлишига бош омилларидан эканлигига тарғиб қилинган.

Тинчлик ва хотиржамлик – барча даврларда мамлакатлар, жамиятлар, оилаларда яшаган инсонларнинг талаб қилган асосий мақсади бўлиб келган. Бу икки неъмат учун қилинган қанча ҳаракатлар, харажатлар ҳам сўзимизга мисолдир.

Тинчлик ва хотиржамлик неъматлари башарият уни сақлашлик учун хоҳ қимматли бўлсин, хоҳ арзон бўлсин барча нарсасини, ақл-заковат, мол-дунё ва куч-қувватини сарфлашига ҳақли бўлган улуғ неъматлардан экани, буни бардавом бўлиши учун унинг сабаблари, уни тутиб турувчи омиллари ва устунлари ҳам бардавом бажарилиши лозим бўлади.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиз каби, инсон учун тинчлик ва хотиржамлик зарур ва бу муқаддас динимизнинг, давримизнинг талабидир. Бу хусусида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) яна бир ҳадисларида шундай деганлар:

من أصبح آمنا في سربه معافى في جسده عنده طعام يومه فكأنما حيزت له الدنيا

Яъни, “Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди”. (Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” китобида ривоят қилган).

Мамлакатларни, жамиятни, оилаларни, инсонни ҳалокат ва фалокатга учратадиган энг ёмон мусибатлардан бири бу – бепарволик, ғафлат, лоқайдлик ва шунга оид ёмон ҳислатлардир. Бу инсонларга кўринмайдиган иллатлардан, касалликлардандир десак муболаға бўлмайди. Шунинг учун ҳам жаннатмакон Ватанимиз фуқаролари, барча-барчамиз мазкур ёмон ҳислатлардан сақланмоқлигимиз ва ўзгалрани ҳам огоҳ этмоқ динимиз ва давримиз ўргатадиган фазилатли амаллардандир.

Ислом динимизнинг тинчлик ва хотиржамликка бўлган эътибори нечоғлик катта, ҳамда бағрикенглик унинг негизи эканлиги яққол номоён бўлади. Инсон ўзидаги неъматнинг қадрини унинг устида мулоҳаза юритиш, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриш билан билади. Бу эса янада кўпроқ Аллоҳга шукр қилишга ундайди. Неъматнинг бардавом бўлиши, унинг шукрни адо этилишига боғлиқдир. Тинчлик ва хотиржамлик ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неъматлардандир. Бу неъматнинг шукрини адо этиш барчанинг зиммасига фарздир. Ёши улуғ нуроний отахон ва онахонларимиз ушбу икки улуғ неъматнинг мустаҳкамлигини сўраб дуо қилишлари, ёшлар ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан уни ҳимоя қилиш учун астойдил бел боғлашлари билан бу неъматнинг шукрини адо этган бўламиз. Шу билан бирга давримиз ва муқаддас динимизнинг талаб ва тавсияларини амалга оширган бўламиз.

Аллоҳ таоло Юртимизнинг 29 йиллик байрамини муборак ва қутлуғ қилсин, тинчлиги ва хотиржамлигини барқарор ва бардавом, халқимизнинг ҳаётини фаравон қилсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Кадрлар бўлими ходими Исомиддин АХРОРОВ

 

Read 2801 times

Мақолалар

Top