Мақолалар

Чеонгжу Ислом маркази раҳбари: Муфтий ҳазратларидан айрилиш у зотни таниган ва улуғ хизматларини англаганларни чуқур қайғуга солади

Чеонгжу Ислом маркази шайх Усмонхон Aлимов ҳазратларининг вафотлари сабаб чуқур қайғуда.

Бизга яқинда Ўзбекистон муфтийси, Шайх Усмонхон Aлимов ҳазратлари вафотлари ҳақидаги қайғули хабар етиб келди.

Aллоҳ таолодан Муфтий ҳазратларини охиратларини обод қилишини, қабрларини нурга тўлдириб, устиларига Ўз раҳматини ёғдиришини сўраб дуо қиламиз.

Шундай улуғ инсон ва ана шундай раҳмдил ва сахий Муфтийдан айрилиш у зотни таниган ва у кишининг улуғ хизматларини англаганларни чуқур қайғуга солади ва қаттиқ соғинтиради.

Биз барча мусулмонларга, айниқса, Ўзбекистонликларга ва Муфтий ҳазратлари оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз.

Др Aйман Турк,
Чеонгжу Ислом маркази раҳбари (Корея Республикаси)

Read 1597 times

Мақолалар

Top