Мақолалар

Неъмат шукр билан сероб бўлади

Ватанимизда фаолият кўрсатаётган тўққизта ислом билим юрти, Тошкент ислом институти ва Тошкент ислом университети қаторига Бухоро олий мадрасасининг қўшилиши айни муддао бўлди.

Юртбошимиз ташаббуси билан очилган ушбу олий  даргоҳга юртимизнинг турли шаҳар ва қишлоқларидан 50 нафар толиби илм қабул қилинди. Мазкур илм  масканида ҳам диний, ҳам дунёвий  билимларни мукаммал эгаллаган етук кадрлар тайёрлаш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Бу дориломон кунларимиз тинчлик ва осойишталик неъмати шарофатидандир.

Қуръони каримда бундай дейилади: “Қачон (Биз) инсонга (тинчлик, саломатлик, фаровонлик)инъом этсак у (шукр қилишдан) юз ўгириб, ўз ҳолича кетур. Қачон унга (хасталик, камбағаллик каби) бирор ёмонлик етса, ноумид бўлур” (Исро, 83).

Ояти каримадан англашиладики, бизга берилган тинчлик, саломатлик ва фаровонлик – неъмат. Унинг қадрига етиш, шукрини қилишимиз лозим.

Аллоҳ таоло тараққий этиб бораётган юртимизни ёмон кўзлардан асраб барчамизга ушбу шодиёна кунларимизни муборак қилсин, тинчлик ва осойишталигимиз барқарор бўлсин.

Феруза САЙФУЛЛАЕВА,

Бухоро шаҳридаги “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси

 

Read 5471 times

Мақолалар

Top