Мақолалар

Бир оят ҳақида тафаккур

Ҳар сафар гуноҳ иш қилиб қўйсанг, ўзингга шундай дегин: "Ҳа, бу беллашувда ютқаздим лекин асосий жангни асло бой бермайман!".

Умидсизликка тушма, таҳорат ва икки ракат тавба намози билан ўзингни ўнглаб ол. Гуноҳ содир қилган ўша бармоқларинг билан истиғфор айт. Ҳаромга қараган ўша кўзларинг билан Қуръон ўқи. Билгинки, Аллоҳнинг наздида тавба қилувчиларнинг зорланиб ёлворишлари худди солиҳ, итоатли бандаларининг муножоти кабидир. Аллоҳ таоло осийлик қилганингда, пушаймон бўлиб, яна Унга қайтишинг учунгина Ўзини ҒОФУР деб номлаган.

Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.

 "Тиллар" кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов

Тайёрлади: 203-гуруҳ талабалари

Read 1126 times

Мақолалар

Top