Мақолалар

Шукр саждаси қандай қилинади?

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хурсанд қилган бирор иш содир бўлса, Аллоҳга шукрона ўлароқ сажда қилар эдилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

Шукр саждаси ҳам тиловат саждасига ўхшаш бўлади. Сажда қилиб, Аллоҳ таолога ҳамду сано айтилади. Имом Моликдан бошқа ҳамма уламолар Бир неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни Яманга юборадилар, у ердан туриб Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Яманликларни Исломни қабул қилганлари ҳақида мактуб юборади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мактубни ўқигач Аллоҳга шукур қилиб саждага йиқиладилар (Имом Бухорий ривояти).

Бу каби неъмат етганида ёки мусибат ариганида шукур қилиш жоиз. Аммо ҳар намоздан кейин қўшимча битта сажда қилиб қўйиш шариатимизда йўқ. Бу бидъатдир. Уламолар: “Омма халқ намозни қўшимчаларидан деб тушуниб олмаслари учун уни тарк қилиш лозим” деганлар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Read 1203 times

Мақолалар

Top