Мақолалар

Ҳаж ибодатининг бажариш тартиби ва одоблари

 

﴾وَأَذِّنْ فِي النَّاسِ بِالْحَجِّ يَأْتُوكَ رِجَالًا وَعَلَى كُلِّ ضَامِرٍ يَأْتِينَ مِنْ كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍ﴿

“Одамларни ҳажга чақир. Улар сен томон пиёда ва озиб кетган уловлар устида узоқ-узоқ йўллардан келсинлар (Ҳаж сураси, 27).

Ҳаж қилишга ният қилган мўмин-мусулмон азму қарор билан уйдан чиқади. Сўнгра мийқот ҳудудига етганда эҳромга кириб, ҳаж амалини бажаришни бошлайди. Мийқот иккига бўлинади. Мийқот замони ва мийқот макони.

Мийқот замони ҳаж вақтидир. Аллоҳ таоло Каломи Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: “Ҳаж (мавсуми учун) маълум ойлар (белгиланган)” (Бақара сураси, 197-оят).

  1. Мадиналиклар ва у ердан келганлар учун Зулҳулайфа.
  2. Ироқликлар ва у ердан келганлар учун Зоту Ирқ.
  3. Мисрликлар, шомликлар ва бў йўлдан келганлар учун Жуҳфа.
  4. Наждликлар ва Нажд орқали келганлар учун Қорнул Манозул.
  5. Яманликлар ва Яман орқали келганлар учун Яламлам эҳромга кириладиган жойлардир. Бу жойлар мийқот дейилади.

Зиёратчилар Маккага етиб келганларидан кейин Каъба атрофини етти марта тавоф қиладилар. Тавоф ниҳоясига етгандан кейин Мақоми Иброҳим ортида икки ракат намоз ўқилади. Шундан сўнг Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилинади. Сафодан бошлаб, Марвада тугатилади.

Ҳожи сочини олдириб ёки қисқартириб бўлганидан сўнг эҳромдан чиқади.

Тарвия зулҳижжа ойининг саккизинчи куни ҳаж учун Ҳарам (Макка шаҳри)дан эҳром боғланади. Сўнгра ҳожилар Мино водийсида тунайдилар. Бу тарвия куни дейилади. Зулҳижжанинг 9-куни ерталабдан ҳажнинг асосий амали – Арофат тоғи олдида туриш (вуқуф) бошланади. Сўнг ҳожилар Минодан Арафотга қараб йўл оладилар. Ҳожилар бу ерда пешин вақти кирганда пешин билан аср намозини жам қилиб ўқийдилар. Қуёш ботгунига қадар зикр, Қуръон тиловати ва дуолар билан машғул бўладилар. Арафада турилмаса ҳаж ибодати адо бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳаж Арафадир", деганлар.

Apафoтдaн қaйтгaндaн кeйин ҳожилар Муздалифадa бир муддат тypадилар. Шом ва хуфтон намозини жамлаб ўқийдилар. Бундай жамлаш “жамъу таьхийр” дейилади. Ҳожилар шу ерда тунаб қоладилар.

Ҳожилар зулҳижжанинг ўнинчи куни, яъни Қурбон ҳайити кунида қуёш чиқишига оз қолганида Муздалифадан Минога қараб йўлга тушадилар.

Минога етиб келингач, тош отиш бошланади. Ҳайитнинг биринчи куни "Жамратул Ақоба" деб номланган жойда тош отилади. Биринчи куни нўхатдан каттароқ етти дона тош отилади.

Иккинчи кyни yч жoйдa тoш отилaди. Mинoдaн юpиб кeлгaндa дacтлaб дуч кeлинaдигaн "Жaмpaтyл-yлa" деган epгa eтти дoнa тoш oтилaди.

Cўнг биp чeтгa ўтиб, қиблaгa қapaб дyo қилинади. Toш oтилaдигaн иккинчи вa yчинчи жoйлаp "Жaмpaтyл вycтo" вa "Жaмpaтyл Ақобa" деб номланади. У ерлapдa ҳaм xyдди биpинчи жойдaги ҳoлaт тaкpopлaнaди.

Taмaттyъ вa қиpoн ҳажни ният қилгaнлap қypбoнлик қилишлapи вoжиб, ифpoд ҳажни ният қилгaнлар учун эса қypбoнлик қилиш суннат саналади.

Ҳожилар қypбoнлик қилганларидан кeйин coчларини қисқартириб ёки тўлиқ oлдиpиб, эҳромдaн чиқадилap. Эҳромдан чиқишлари билан уларга хушбўйликлар ва жимодан ташқари бошқа барча амаллар жоиз бўлади. Бу "таҳаллулул асғар" деб номланади.

Сўнгра ҳожилар Бaйтyллoҳни тaвoф қиладилар. Бу "ифoзa тaвoфи"дир. Тавoфдaн кeйин Caфo вa Mapвa тeпaликлapи opacидa caъй қилинади.

Ҳожилар саъй амалини бажариб бўлишгач, эҳромдан чиқадилар, уларга энди хушбўйликлардан фойдаланиш жоиз бўлади. Бу "таҳаллулул акбар" деб номланади.

Ҳожилар юртларига қайтишдан олдин "тавофи видоъ"ни адо этадилар. Лекин ҳайз ва нифос ҳолатидаги аёллар ушбу тавофни қилишмайди.

Аллоҳ таоло ҳаж ибодатингизни, қилган дуо ва зикрларингизни ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин! Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур бўлсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Read 878 times

Мақолалар

Top