Мақолалар

Ақиқада ҳайвон суягини синдириш

Cавол: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг бундай деганлари ривоят қилган:

(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади.

Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз.

“Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Мободо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Read 811 times

Мақолалар

Top