muslim.uz

muslim.uz

Халқаро гуллар фестивали доирасида Наманган шаҳридаги Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси галереясида "Ҳиндистоннинг ёзма мероси: ислом-ҳинд хаттотлигида ёзиш санъати" мавзусидаги кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ва Ҳиндистон элчиси Маниш Прабҳат, Лаъл Баҳодур Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори Чандра Шекхар иштирок этди.

Галереяда 100 га яқин ислом-ҳинд хаттотлик санъати асарлари намойиш этилмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазондан сўнг рўза тутиш фойдалари

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Рамазондан сўнг рўзани давом эттиришда жуд кўп фойдалар бор, булардан:

- Рамазондан сўнг шаввол ойининг олти кунида рўза тутишлик бир йил рўза тутган савобини беради.

- Шаъбон ва шаввол ойлари рўзалари фарз намозлардан аввал ва кейин ўқиладиган суннат намозлари кабидир, бу билан фарз амалда бўлган нуқсонлар ўрнини тўлдиради. Албатта, қиёмат куни фарз амаллар нафл амаллар билан тўлдирилади. Кўпчилик инсонларнинг фарз рўзаларида нуқсонлик бор шунинг учун бу нарсани ўрнини тўлдирувчи амалга муҳтож бўлади.

- Рамазон рўзасидан сўнг рўза тутишни одат қилиш рамазон рўзасини қабул бўлганлиги аломатидандир, чунки Аллоҳ бир бандани амалини қабул қилса у амал кетидан яна бир солиҳ амалга муваффақ қилади.

- Албатта Рамазон рўзаси ўтган гуноҳларни мағфиратига сабаб бўлади ва Рамазонда рўза тутганлар ўз амаллари учун Ийд Фитр куни савобларини олишади. Ийд фитрдан кейин рўзани давом эттириш бу неъмат учун шукрона бўлади, чунки гуноҳларни мағфират бўлишидан улуғ неъмат йўқ.

- Банда ўз Роббига қилаётган амаллари Рамазон тугаши билан тўхтаб қолмайди, балки у банда ҳаёт экан бу амаллар ҳам давом этади. Кўп инсонлар Рамазон тугашига хурсанд бўлишади, бу рўзанинг уларга малол келганлиги ва оғирлик қилганидандир. Кимики шундай бўлса у рўзага тезда қайта олмайди. Ийд Фитрдан сўнг рўзага тезда қайта олган инсон рўза тутишда рағбати борлигини ва рўза унга оғирлик қилмагани ва малол келмаганини билдиради. (Ибн Ражабнинг “Латоифул Маъориф” китобидан).

Албатта рўза ҳасанотларнинг энг афзал йўлидир ва унинг жуда кўп фойдалари бордир. Шунинг учун мусулмон банда рамазондан сўнг маълум бир кунларни рўза тутиш учун белгилаб кўйиши керак. Шавволнинг олти куни, ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, ҳар ойнинг 13-14-15 кунлари, зулҳижжа ойининг 9 – куни, Арафа ва Ашуро кунлари ва Шаъбон ойи шулар жумласидандир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “«Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен - Ўзим берурман, деди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улардан бошқа бирортаси кирмас.

«Рўзадор қаерда?» дерлар. Улар ундан кирурлар. Қачон уларнинг охиргиси кирса, у бекитилур. Ундан бошқа ҳеч ким кирмас», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Абу Қатода ал-Ансорийдан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа куни рўза тутиш ҳақида сўралганларида “Албатта у ўтган йилги ва бу йилгига каффорат бўлади” Ашуро куни рўза тутиш ҳақида сўралганларида: “у ўтган йилгига каффорат бўлади”- дедилар.

(Давоми бор)

Манба: islamtoday.net

Муҳаммадали таржимаси

Астрономларнинг сўзларига кўра, эртага, 26-май куни маҳаллий вақт билан соат 12 дан 18 дақиқа ўтганда қуёш Катта масжиддаги Каъба билан уйғунлашади, деб хабар бермоқда islam.ru.

Жидда Астрономия жамияти раҳбари Мажид Абу Заҳронинг айтишича, қуёш диски бевосита Каъбанинг устида жойлашган бўлади ва қисқа муддатга ўз соясини йўқотади.

Астрономлар "ноль соя" деб номланган бу ҳодиса унинг ноёб географик жойлашуви сабабли Катта масжидда йилда икки марта содир бўлади, дейишмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Шу йил 29 майда Татаристон Республикаси Ютазин тумани Уруссу шаҳарчасида аёллар ўртасида Бутунроссия қориялар мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу танлов Россия фуқароси бўлган ёшидан қатъий назар мусулмон аёллари иштирок этади. Танлов талабига кўра, улар Қуръони каримни ўрганиш ва ёдлаш марказлари талабаси бўлмаслиги керак. Ҳар бир иштирокчи фақат битта йўналиш бўйича қатнашиши мумкин. Ўтган йилги танлов ғолибларига Қуръони каримнинг 5 пораси бўйича мусобақада қатнашишга рухсат берилади.

Мазкур мусобақа Татаристон мусулмонлари диний идораси, Татаристон Республикаси жанубий-шарқий қозиёти, Ютазин тумани муҳтасиблиги ва Ютазин шаҳар округи маъмурияти томонидан ташкил этилган.

Қуръони каримнинг беш порасини (26, 27, 28, 29, 30) ёддан билган номзодлар ўртасидаги танлов ғолибига 50 минг рубл (7 миллион 195 минг сўм) миқдорида пул мукофоти берилади. Иккинчи ўринга Ютазин муҳтасиблик идорасининг махсус соврини, бошқа совринли ўринлар ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, барча иштирокчилар рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланади.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Мақолалар

Top