muslim.uz

muslim.uz

Европанинг готик услубда қурилган ибодатхоналари архитектурасига хос бўлган ўткир қиррали арклар аслида мусулмон меъморларининг ғояси бўлган.

Улар мустаҳкам ярим айлана арклар бўлгани боис ундан римликлар ва норманлар фойдаланиб баланд ва мураккаб иморатлар қурган.  Шунингдек, европаликлар мусулмонлардан қовурғали ертўлалар ҳамда айлана деразаларни ҳам ўзлаштирган. Хусусан, Европа қасрлари мусулмонларнинг ўзига хос услубда қурилган бўшлиқли, тўсиқли, тўртбурчак минорали иморатларидан нусха қилиб олинган. Масалан,  Генриха V қасрининг меъмори мусулмон бўлган.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

الثلاثاء, 18 تموز/يوليو 2017 00:00

Абитуриентлар учун дуолар тўплами

Саноқли кунлардан кейин олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Аксарият абитуриентлар бу имтиҳонга қаттиқ киришиб, куну тун талаба бўлиш ниятида ҳаракат қилмоқдалар. Дарҳақиқат, талаба бўлиш учун астойдил ҳаракат қилиш талаб этилади. Бинобарин, рақобат кучли, йил сайин талаба бўлишни мақсад қилганларнинг сони ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, абитуриент Аллоҳга таваккул қилиши ҳамда ота-она, устоз ва яқинларининг дуоси олиши ҳам лозим. Муҳими, қалбда – илм эгаллаш ҳамда бу илми ила Ватани, халқи, оиласи хизматида бўлиш нияти бўлсин.

Илм олиш ниятда бўлган барча абитуриентлар имтиҳонларни муваффақиятли топширишларини Яратгандан сўраб қоламиз.

 

  1. «Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри».

Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.

 

  1. «Роббишроҳ ли содри ва йассир ли амри ваҳлул ъуқдатан мин лисани йафқоҳу қовлий» (Тоҳо, 25-28).

«Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар.

 

  1. «Робби зидни илман ва фаҳман».

Роббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир.

 


  Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

 

الثلاثاء, 18 تموز/يوليو 2017 00:00

Дуоим қабул бўлсин десангиз

«Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз! Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир» (Аъроф, 56).

Иброҳим Адҳам раҳматуллоҳи алайҳидан сўрадилар: “Биз узоқ вақтдан бери дуо қиляпмизу лекин қабул бўлмаяпти, нима қилайлик?”

 Шунда Иброҳим Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи: “Қалбларингиз 10 та нарса туфайли ўлган”, деб жавоб берди:

  • Аллоҳни танидингиз, лекин амрларини бажармайсиз, қайтариқларидан қайтмайсиз.
  • Аллоҳнинг Каломи – Қуръони каримни ўқийсиз, лекин унга амал қилмайсиз.
  • Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни яхши кўраман дейсиз-у, суннатларига амал қилмайсиз.
  • Шайтоннинг душманлигини биласиз-у, аммо унинг дўстига айлангансиз.
  • Жаннатни яхши кўрасиз-у, аммо унга олиб борадиган амалларни қилмайсиз.
  • Дўзахдан қўрқаман дейсиз-у, ундан қочишнинг ҳаракатини қилмайсиз.
  • Ўлим ҳақ дейсиз-у, унга тайёргарлик кўрмайсиз.
  • Бировларнинг айбини қидирасиз-у, ўз айбларингизни ўйламайсиз.
  • Роббингиз неъматларидан баҳраманд бўляпсиз-у, шукр қилмаяпсиз.
  • Ўликларингизни дафн қиляпсиз-у, улардан ибрат олмаяпсиз.
الثلاثاء, 18 تموز/يوليو 2017 00:00

Ҳаж ва умра қўлланмаси

Қўлланмада ҳаж ва умра ибодатига тааллуқли диний масалалар билан бир қаторда ушбу сафар давомида гуруҳ раҳбарлари, ҳожилар ва зиёратчилар билиб олиши учун зарур бўлган  тарихий, иқтисодий, фиқҳий масалалар баён этилган, қисқача арабча-ўзбекча сўзлашув ҳам берилган. Китоб ҳаж ва умра сафарига отланаётган юртдошларимиз учун яхши қўлланма ва сафар давомида маънавий ҳамроҳ вазифасини ўтайди деб умид қиламиз.

Китоб муаллифи: Жалолиддин Нуриддинов

 

الثلاثاء, 18 تموز/يوليو 2017 00:00

Кўргазма мезбони – Санкт-Петербург шаҳри

Санкт-Петербургдаги Россия давлат дин тарихи давлат музейида кумушдан тайёрланган ноёб маҳсулотларнинг ўзига хос кўргазмаси очилди. Кўргазмага Қуръони карим оятлари ёзилган плакатлар, Усмон Мусҳафининг варақлари (кумушга ёзилган), шунингдек Россия Федерацияси Давлат зарбхонаси  буюртмасига биноан ишлаб чиқарилиб, Яқин Шарқда ишлатилган почта маркалари қўйилган. 

Санк-Петербург шарқ қўёзмалари институтида сақланаётган Усмон Мусҳафи асосида Қуръони каримнинг 162 та саҳифаси кумуш саҳифаларга ёзиб чиқилган эди. Ушбу кўргазмада уларнинг 28 таси намойиш этилди.

 Кумуш саҳифаларга ёзилган Усмон Муcҳафи

Шунингдек кўргазмада Макка ва Мадина шаҳарларидаги ҳаж зиёратчиларининг расмлари туширилган бир неча ўнлаб кумуш маркаларни ҳам учратишингиз мумкин.

Санкт-Петербург мусулмонлари идораси, Россия шимоли-ғарбий ҳудудлари ва Санкт-Петербург жоме масжиди вакиллари кўргазманинг фахрий мехмонлари қаторида бўлишди. Санкт-Петербург муфтийси Равиль ҳазрат Панчеев кўргазмани ташкил қилган Россия давлат дин тарихи музейи директори Любови Мусиенкога ва бошқа ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

 Халқаро алоқалар бўлими

 

Мақолалар

Top